• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия ва Ҳиндистонда рекорд даражада кўп одам коронавирусга чалинди, Россияга ҳар қандай транспортда қайтаётган фуқаролар тест топшириши шарт, Қозоғистонда неча киши эмланганидан кейин COVID-19’ни юқтирди? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошидан буён COVID-19’га чалинганлар сони 138 302 131 кишига етди. Вафот этганлар сони эса 2 973 874 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони бўйича ҳамон АҚШ (31,4 миллион), Ҳиндистон (14 миллион), Бразилия (13,6 миллион), Франция (5,2 миллион) ва Россия (4,6 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Таиланд ҳам COVID-19’га чалиниш бўйича ҳолатлар рекорд даражада қайд этилганини маълум қилди: 14 апрель ҳолатига кўра, 1335 кишида коронавирус аниқланган

    Таиланд ҳам COVID-19’га чалиниш бўйича ҳолатлар рекорд даражада қайд этилганини маълум қилди: 14 апрель ҳолатига кўра, 1335 кишида коронавирус аниқланган
    Фото: Getty Images

    Буюк Британиядан кейинги, еттинчи ўринда турган Туркияда эса коронавирусни юқтирганлар сони 4 миллиондан ошиб кетди. 14 апрель ҳолатига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда мамлакатда COVID-19’ни юқтириб олганлар сони бўйича рекорд қайд этилди — 62 797 кишида вирус аниқланди, шунингдек, беморларнинг 279 нафари вафот этди — бу ҳам рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

    Апрель бошидан буён коронавирусга чалинганлар сонининг суткалик ўсиши бўйича рекорд саккиз марта янгиланди. Сўнгги марта бу 13 апрель куни қайд этилганди (59 187 киши).

    Мавзуга доир: Туркияда карантин чекловлари кучайтирилди. Мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича суткалик антирекорд янгиланди

    Ҳиндистонда эса ўтган бир кун ичида COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ 200 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу рекорд кўрсаткичдир. Шунингдек, бир кеча-кундузда 1038 бемор коронавирусдан вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари сони 175 мингтага етди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди. Мамлакат COVID-19’ни даволовчи «Ремдесивир» дорисини экспорт қилишни тўхтатди

    Айни вақтда Европанинг айрим мамлакатларида вазият яхшиланиши ортидан чекловлар юмшатилмоқда. Хусусан, Бельгия ва Швейцарияда коронавирус бўйича чекловларни аста-секинлик билан юмшатиш режалаштирилмоқда.

    «Биз касалланишнинг экспоненсиал ўсиш шароитида эмаслигимиз аниқ, баъзилар айнан шундан хавфсираган эди. Биз аниқ бундай вазиятда эмасмиз. Ва балки, айни пайтда биз авж нуқтадан ўтиб бўлгандирмиз, аммо бу маълумот тасдиқланиши керак», — деди Бельгия бош вазири Александр Де Кроо ҳудудий ва федерал ҳукуматлар раҳбарларидан иборат мувофиқлаштириш қўмитаси мажлисидан кейин. Шу билан бирга, у вирус ҳали аҳоли орасида кенг тарқалиб турганини қўшиб қўйди. Шунга қарамай, қўмита узоқ давом этган мунозаралардан кейин, инфекция билан боғлиқ вазият устидан ўрнатилган назорат туфайли COVID-19’га қарши режимни юмшатиш чоралари кўрилиши мумкин, деган қарорга келди.

    Хусусан, 19 апрелдан бошланғич мактаб ва ўрта мактабнинг пастки синфларида одатий дарслар тикланади, 26 апрелдан барча дўконлар тўлиқ очилади, 8 майдан эса ресторан ва кафелар мижозларни очиқ айвонларда қабул қилиши мумкин бўлади.

    Мавзуга доир: AstraZeneca вакцинасидан кейинги ўлимлар давом этмоқда, коронавирусга чалинишлар сони бир ҳафтада 8 фоизга ошди, Бельгияда янги штамм аниқланди ва бошқа коронахабарлар

    Швейцарияда ҳам чеклов чоралари юмшатилиб, 19 апрелдан жамоатчилик тадбирлари, шу жумладан, иншоотлардаги спорт ва маданий тадбирлар ўтказишга рухсат берилади. Ресторанлар ҳам келаси ҳафтадан айвонларини очади.

    Мавзуга доир: Швейцарияда коронавирусга қарши эмланганидан кейин 50 нафардан ортиқ одам вафот этган

    15 апрелдан ҳар қандай транспорт воситасида ёки пиёда ўз мамлакатига қайтаётган Россия фуқароларининг барчаси коронавирусга тест топшириши керак. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» маълум қилди. Бунгача тест топшириш фақат самолётда учиб келганлар учун мажбурий эди. Чегарани қуруқлик орқали босиб ўтишда у талаб этилмас эди.

    ПЗР-тест уч календарь куни ичида топширилиши ва натижалар «Давлат хизматлари» порталига юкланиши керак. Тест жавоби чиққунича ўз-ўзини яккалаш режимига ўтиш лозим.

    Мавзуга доир: Россия ҳукумати Туркия билан авиақатновларни бекор қилди

    16 нафар қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланганидан кейин ушбу вирусни юқтириб олди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитар-эпидемиологик назорат қўмитаси маълум қилди.

    «Бугунги кунда вакцина олгандан кейин (биринчи ва иккинчи босқичларини) коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилган. Ушбу ҳолатлар ичидаги энг кеч сана — вакцинанинг иккинчи дозасини олгандан кейинги тўртинчи ҳафта», — дея маълум қилишди қўмитада. Таъкидланишича, вакцинациядан кейинги коронавирусга қарши иммунитет иккинчи компонентни олган вақтдан бошлаб олти ҳафта ўтгач шаклланади.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш сентябрда якунланиши режалаштирилмоқда

    АҚШнинг Johnson & Johnson компанияси ўзининг COVID-19’га қарши вакцинасининг фойдаси унинг хавфидан устун эканини маълум қилди. Ушбу вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида тиббиёт фанлари доктори, компания ижроия қўмитаси раиси ўринбосари ва бош илмий ходими Пол Стоффелс маълум қилди. «Биз вакцинамизнинг фойдаси ва хавфи ўртасидаги ижобий нисбатга ҳамон ишонамиз», — деди у.

    Мавзуга доир: АҚШ эмланганларда тромбоз аниқлангандан кейин Johnson & Johnson вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Европа ва Жанубий Африкада вакцинани қўллашни бошлаш кейинга қолдирилди

    Дания AstraZeneca вакцинаси билан эмлашдан бутунлай воз кечган биринчи мамлакатга айланди. Бундай қарор ушбу дори билан эмлашнинг тромбоз ва қон кетиши ҳолатлари билан эҳтимолий боғлиқлиги туфайли қабул қилинган.

    Мавзуга доир: Европа дори-дармон агентлиги қон тромбларини AstraZeneca вакцинасининг «жуда кам учрайдиган» ножўя таъсири деб тан олди, аммо вакцинадан фойдаланишни давом эттиришга чақирди

    15.04.2021, 16:10   Изоҳ (0)   21501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрлади. Россия дипломатлари АҚШдан чиқариб юборилади ва Россия давлат қарзига нисбатан чекловлар ўрнатилади

    15.04.2021, 14:56

    Туркманистон президенти парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

    15.04.2021, 11:10

    Россияда ўлатга қарши дунёдаги биринчи суббирлик вакцина яратилди

    15.04.2021, 09:47

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Сербияда чиқарила бошлади. Уни яна қайси мамлакатлар ишлаб чиқаради?

    15.04.2021, 09:22

    Литвада Moderna вакцинасини қабул қилган эркак вафот этди. Айни вақтда компания ўз вакцинасининг самарадорлик даражасини пасайтирди

    15.04.2021, 08:32

    Францияда узумзорларни совуқдан ҳимоя қилиш учун олов ёқилмоқда (фото)

    15.04.2021, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.