Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

УЕФА меҳмондаги гол қоидасини ўзгартириш устида ишламоқда, дея хабар қилмоқда The Telegraph.

Фото: УЕФА

Фото: УЕФА

Ҳозирда ташкилот доирасидаги мусобақалар плей-офф босқичида ушбу қоида амал қилади. Унга кўра, икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг келиб қолган тақдирда сафарда кўпроқ гол урган жамоа кейинги босқичга йўл олади.

УЕФА кўриб чиқаётган ўзгаришга биноан ушбу қоида қўшимча бўлимлар тайинлангандан кейин ишламайди. Бу қоида фақат асосий вақт учун тааллуқли бўлади.

Шу билан бирга УЕФА ушбу қоидадан бутунлай воз кечиш таклифини рад этган. Сўнгги қарорни УЕФА ижроқўми чиқаради.

Ушбу қоида 56 йилдан бери амал қилиб келади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
Малика Диананинг кўйлаги Sotheby’s аукционида рекорд нархга сотилди
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Дунё
Покистонда масжиддаги портлаш қурбонлари сони қарийб 60 кишига етди (фото)