«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида 14 апрель куни бўлиб ўтган ўйинда «Боруссия Д»ни мағлуб этди (2:1) ва ярим финалга чиқди.
«Шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида 8 марта мусобақа ярим финалига чиқди. Бу борада каталониялик мутахассис ҳозирда «Тоттенҳэм»ни бошқараётган Жозе Моуриньонинг рекордини такрорлади.
Гвардиола илк бор 2008/09 йилги мавсумда «Барселона» билан ЕЧЛ 1/2 финалига чиқишни уддалаганди. Шунингдек, мутахассис «Манчестер Сити» билан биринчи марта ушбу кўрсаткични қайд этди.
«Манчестер Сити» ярим финалда ПСЖга қарши баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)