Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган ўйинда дуранг қайд этди (0:0). Мадридликлар биринчи ўйиндаги ғалаба (3:1) орқали ярим финалга чиқди.
Мадридликлар клуби Чемпионлар Лигаси даврида (1992/93 йилги мавсумдан бошлаб) 14 марта мусобақа ярим финалига йўл олди. Бу ЕЧЛ рекорди ҳисобланади. Ундан кейинги энг яхши натижа «Барселона» ва «Бавария»га тегишли — улар 12 мартадан ярим финалга етиб келган.
Бу вақт ичида «Реал» 7 марта ЕЧЛ ғолибига айланган — бу ҳам рекорд натижа ҳисобланади.
Зинедин Зидан шогирдлари ярим финалда «Челси»га қарши баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)