Голливуд юлдузларининг ҳаётидаги энг муҳим ва эсда қоларли кунида кадрга муҳрланган суратларнинг сарасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Роуз Лесли ва Кит Харингтон

Фото: Cosmopolitan

«Тахтлар ўйини» юлдузлари Шотландияда турмуш қурган. Уларнинг никоҳ маросими Уордхилл-Касл қасрида бўлиб ўтган. Келин Elie Saab брендидан либос кийган дўстлари ва яқинлари қуршовида бахтдан яшнаган.

Анжелина Жоли ва Бред Питт

Фото: Cosmopolitan

Жуфтлик 2014 йил Франциядаги Шато-Миравал черковида турмуш қурган. Актрисанинг келинлик либоси Atelier Versace бренди дизайнери Луижи Масси томонидан тикилган. Мухлислар юлдузларнинг зинапояда фарзандлари қуршовида тушган суратини энг яхши деб ҳисоблайди. Жоли шу куни ҳаммаси жуда ҳам гўзал бўлгани, бахтли эканини таъкидлаган.

Хейли ва Жастин Бибер

Фото: Cosmopolitan

Топ модель ва канадалик мусиқачи 2018 йил Нью-Йоркда расман рўйхатдан ўтган, 2019 йилда эса яқинлари учун Жанубий Каролинада дабдабали маросим уюштирган. Келин Off White брендидан либос танлаган. Унинг бармоқларига Жастин узук тақаётгани акс этган кадрлар билан эса модель тўйларига бир йил бўлганида бўлишган. Тўйлари энг яхшиси бўлиб ўтганини таъкидлаган хонанда бу кунни такрор бўлишини истаган.

Амал ва Жорж Клуни

Фото: Cosmopolitan

Жуфтликнинг тўйи Венецияда бўлиб ўтган. Келиннинг Oscar de la Renta’дан либос кийиб тушган сурати кейинчалик People журналида эълон қилинган.Жуфтликнинг бир-бирига қараб табассум қилиб тургани акс этган сурат энг таъсирли суратлардан бири саналади.

Кейт Мосс ва Жейми Хинкс

Фото: Cosmopolitan

Кейт 2011 йилда Жоҳн Галлиано брендининг келин кўйлагида Жейми Хинксга турмушга чиққан. Куёв эса Yves Saint Laurent либосидан мовий ранг костюм-шим кўйлак кийган. Келинни унинг қизи билан бирга 15 дугонаси кузатиб келган. Қўлидан тутиб олгани акс этган суратга мухлислар Лила онасини турмушга берди, деб изоҳ берган.