Британиялик супермодель Ҳинд океанининг қирғоғида жойлашган вилласини кўрсатди. У Architectural Digest журналига берган интервьюсида мазкур уй у учун аҳамиятли эканини таъкидлаган.
«Бу тинчлантирадиган ва ўзига хос маскан. Бу ерда сиз телефонда гаплашишни, телевизор ёқишни истамайсиз. Бу ерда киши китоб ўқиш ва ўзи билан ёлғиз қолишни истайди. Баъзида фақат сокинлик ва чигирткаларнинг чиғирлашини эшитиш ёқимли», — деган Наоми.
Малиндида жойлашган Шарқий Африка услубидаги вилла модель томонидан бундан 20 йил аввал харид қилинган. Мебельлар эса дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган. Масалан, қўл иши бўлган эшиклар Сенегалдан, қандиллар эса Марокашдан олиб келинган.
Кемпбелл томлари палма дарахти баргидан ишланган мазкур виллага ҳайвонлар кам бўлгани сабаб ҳам, айниқса, июль ойида ташриф буюришни яхши кўришини таъкидлаган.
Аввалроқ модель Кения туризм вазирлиги томонидан туризм элчиси этиб тайинланган. Аммо ҳукуматнинг бундай қарори маҳаллий аҳолини ғазаблантирган.
Изоҳ (0)