2021 йил 13 апрель куни Туркиянинг машҳур жуфтлиги Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит фарзандининг туғилган кунини нишонлади. Каран 2019 йилда дунёга келган.
Пандемия сабаб катта байрам ташкил қила олмаган жуфтлик туғилган кунни кичик доирада нишонлаган. Унда улар ва Буракнинг ота-онасигина иштирок этган. Шунга қарамай, ушбу кун эсда қоларли бўлиши учун уй ҳовлиси шарлар билан безатилган ва ўзига хос кўринишга эга торт буюртма қилинган.
Ўғлининг сурати билан Instagram саҳифасида бўлишган Бурак Ўзчивит ўғлига узоқ умр тилаган. Худди шу суратбилан ўз саҳифасида бўлишган Фаҳрие ҳам ҳаётлари қувонч, бахтга тўла бўлишини тилаб, Каранни туғилган куни билан табриклаган.
Суратларда Буракнинг ота-онаси ва жияни борлигини кўриш мумкин. Мухлислар ҳам қараб турмаган, дунёнинг турли бурчакларидаги фанатлар табриклар билдирган ва совға сифатида касал болаларни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий жамғармаларга хайрия қилган.
Фаҳрие ва Бурак бунга жавобан миннатдорчилик билдирган: «Караннинг туғилган куни муносабати билан қилган хайрияларингиз учун қанча миннатдор бўлсак, шунча кам. Сизни яхши кўрамиз фандом оиламиз», — деган.
Изоҳ (0)