Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 33 ёшли Н.М. бошқарувидаги Nexia ва 30 ёшли А.А. бошқарувидаги «РС200S» мотоцикли тўқнашди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Воқеа 14 апрель куни, тахминан, соат 08:20 да Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасидаги «Узавтотранс» биноси қаршисида юз берган. Тўқнашув оқибатида мотоциклчи олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга енгил автомобиль ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда Nexia уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани, Фарғонада Lacetti йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди