• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мадорми ёки матор? Паркентнинг машҳур сомсаси ҳақида махсус репортаж

    Тошкентнинг осмонўпар бинолари-ю, шовқин-суронли, кенг ва тирбанд йўлларини ортда қолдириб, машинамиз Паркентга кириб борар экан, аввало ҳис қилганимиз, ҳаво борган сайин тозалашиб, нафас олиш қандайдир енгиллашаётгани бўлди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кейин лип-лип этиб ўтиб, лентадаги каби алмашиниб кетаётган манзараларга дуч келамиз: ток очаётган деҳқон, укаларини етаклаган қизалоқ, қўш эшакли аравадаги болакайлар, экин майдони четида ёзилган дастурхон атрофидаги 5-6 чоғлиқ аёл, баландликларда ўтлаб юрган қўй-қўзилар... Сўнг машинанинг иккала томонидан ҳам қир-адирларга туташган кенг далалар бошланади. Рўбарўда узоқдан товланиб турган қоялар фонида йўлимиздан яккам-дуккам машиналар учрарди. Ана, мавзуга оид деталь — тандир ортган машина! Мадина!

    Олдинги ўриндиқдаги фотомухбиримиз айтмасимиздан фикримизни уққан эди. «Шақ-шуқ...».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дарвоқе, биз бугун сомса баҳонасида йўлга чиққан эдик. Ўзбекистоннинг бошқа ҳеч бир ҳудудида учрамайдиган «Мадор» («матор») сомса ҳақида, унинг асосий масаллиғи бўлган ўсимлик борасида маълумотларни ўрганиш ва ёзишни мақсад қилганмиз.

    Йўл-йўлакай, аввалига 2-3 километрлик оралиқдаги жойларда «Мадор сомса» деб ёзилган тахталарга кўзимиз тушади.

    «Ҳали олдинда бунақа жойлар жуда кў-ўп. Сўқоқ — кони бундай чойхоналарнинг». Бу жойларда аввал бўлганлар тушунтира бошлашади. Маълумотни бошқалари тўлдиради: «Ҳар қайси сомсахонага бир бошимизни суқиб чиқсак ҳам тўлиқ кунимиз етмайди».

    Баҳор кечикди. Мадор сомсага икки ҳафтадан кейин келинг!

    Сўқоққача чидолмадик. Паркент шаҳарчасидаги чойхона ёнида қўштандир эътиборимизни тортди. Тандирлардан бири оқариб бўлган, сомса ёпишга тайёр, иккинчисида олов ловуллайди. Ўрик шохлари оташи тутуни ва саватдаги тайёр сомсалар ҳиди қоришиб кетган. Тандир ёнидаги аёл саноқли хўрандаларга сомса узатади. У биздан тортинади, ичкаридан қайнопасини чақиртиради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Нодирахон оталарининг чойхонасидан икки ойгина, фақат дам олиш кунларида фойдаланишларини айтади. «Ишимиз мавсумий», деб қўяди у. Суҳбатдошимиз бугунги сомсалар мадор сомса эмас, исмалоқ сомса эканини бошиданоқ айтди.

    — Бу йил баҳор кечикди. Ҳар йили бу пайтда, мадордан ҳам сомса ёпа бошлардик. Буёғи, апрелнинг ўн бешларидан кейин келсангизлар, мадор сомса пишираётган бўламиз, — дейди Нодирахон.

    Нодирахон.

    Нодирахон.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Энди суҳбатга келин ҳам аралашади.

    — Бир-икки жойда парникда етиштирилган мадордан сомса қилишяпти. Лекин мадор ўти ўз номи билан мадор бўлиши керак. Парникдаги мадорнинг таъми ҳам, қуввати ҳам тоғдаги каби эмас. Масалан, биз 2-3 кун пул ишлаймиз деб мижозларимизни йўқотмоқчи эмасмиз, — таъкидлайди у.

    Маълум бўлишича, иссиқхонада етиштирилган мадор ўтлари қиммат ҳам экан. Бир боғи 15 минг эмиш. «Ундан чиқса, тўрт ёки бешта сомса чиқар. Ун оламиз, ичига солиш учун ёғ оламиз, ўтин керак, хуллас, ҳар бир сомса 6—8 минг сўмга тушади. Бунинг устига таъми ҳам аслига ўхшамаса, мижозларни йўқотамиз-да», дейишди суҳбатдошларимиз. Биз борган кунда исмалоқ сомса 3,5 мингдан 5 минг сўмгача сотилаётган эди. Савдолаша олишга ва сомса миқдорига кўра, келишув бўлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Нодирахоннинг айтишича, сомса ейиш учун Тошкент шаҳри ва турли туманлардан асосан шанба ва якшанбада келишади. Шу кунларда 500 минг сўмгача даромад топишлари мумкин ва бу тенг бўлинади. «Фақат Наврўзда уч кун дам олиш куни бўлгани учун бир миллион топдик», очиқ гапиради аёл. Ўз улушини келин оиласига, қайнопа ўз хонадонига олиб боради. Мавсум фақат икки-уч ой бўлса ҳам, аёллар оилаларига ёрдам берганларидан хурсанд. Лекин ўтган йили пандемия ортидаги карантин бу аёллар сомсапазлигига ҳам таъсир қилмай қолмади. «Шунда, ‘доставка’ни ўргандик», дейди улар.

    Суҳбатимиз давом этар экан, бир чеккада Нодиранинг қизи Кумуш иштаҳа билан сомса ер эди.

    Кумуш.

    Кумуш.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тоғдан дастурхонгача йўл

    Нодира ҳам болалигидан мадор сомса еб катта бўлган. Ўзбекистонда 80 га кириб ҳам бу антиқа сомсани кўрмаган, билмаган инсонлар бўлган бир пайтда, у мадор сомсани биринчи марта қачон еганлигини эслолмайди ҳам. Бу ҳудудда ҳамма шу — мадор сомса еб, эсини танийди.

    Паркентда кимдан сўрасангиз, мадор ўтининг шифобахшлиги ва иммунитетни яхшилашини айта олади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Нодирахонлар хонадони бўлсин, улардан сўнг суҳбатлашган бир неча, шу мадор сомса орқали ризқ топаётган бошқа сомсапазлар бўлсин, бирортаси ҳам шифобахш гиёҳни ўзлари термаган.

    — Мадор эмас, матор деб аталади, — дейди шифобахш ўт ўсадиган тоғ ён бағридаги қишлоқда туғилиб ўсган Эркинали. Энди ҳар қадамда учраётган сомсага чорловчи тахталарда бирда «мадор», бирда «матор» деб ёзилганини тушунгандек бўламиз.

    Эркинали қишлоғидан чиқиб сомса тайёрлаб сотилаётган жойга етгунча бир соатча от устида бўлган. Демак, масофа яқин эмас. Унинг қишлоғининг номи Чанги. «Бобур қўшини билан ўтганда, қишлоқда чанг кўтарилган экан. Ҳозир ҳам чанг етарли», — тушунтирган бўлади Эркинали.

    Эркинали Холдоров.

    Эркинали Холдоров.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эркинали узоқдан кўринган қорли тоғларга ишора қилар экан, матор ўтлари ҳозир ана шу қорлар остида эканини айтади. У ерга қишлоқдан маторчи йигитлар отда, эшакларда чиқиб, ўтни қопларга жойлаб пастга туширади. Дармондорили ўтни хонадонларда тозалаб, ғавлаб (боғ-боғ қилиб) сўнг сотишар экан. Кейин савдогарлар улардан олиб машиналарга ортади. Эркиналининг айтишича, маторчилар шифобахш ўтни ғавлаётганда пиёзларини ажратиб олишар ва пиёзларни тоққа олиб чиқиб, олган жойларига ташлаб келади. Янаги йил униб чиқиши учун шундай қилинади.

    Нодирахон эса матор ўтининг қўлма-қўл бўлиб келиши, унинг қимматлашувига сабаб бўлади, деб ҳисоблайди.

    — Саҳар тушиб, соат 4 да, 5 да олиб келади, сотиб оламиз савдогарлардан, баъзан уч, ҳатто тўрт қўл бўлиб оламиз, — дейди Нодирахон.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сомса ичига майдаланган матор билан оқ пиёз ва ўсимлик ёғи ҳам қўшилади. Оддийгина, қаттиқ қорилган, хамиртурушсиз хамир ёйишга ҳам, ёпишга ҳам қулай ҳисобланади. Баъзан мижозлар сомса ичини тўлдириб беришни талаб қилишади. «Ўта тўлдирилган сомса тандирда турмайди, оқиб тушади, бу духовка эмас-ку», — дейди Нодира.

    Пазанда аёлларнинг айтишларича, «сомсани пиширишда ҳам гап кўп!».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Айрим жойларда мижозлари кўпайиб кетганда сомсанинг усти қизарар-қизармас, тандирдан узиб бераверади. Шунда меҳмоннинг қорни оғриб қолади ва у ҳамма вақт унга мадор сомса ёқмайди деб ўйлайди. Бизда сомса камида 3-5 дақиқа тандирда туради, ичи пишмагунча узилмайди, — деб ўз маҳсулотларига баҳо берди Нодира Мираъзамова.

    Матордан фақат сомса тайёрлаш мумкинми?

    Машинамиз бир маромда йўлда давом этар экан, Сўқоққа томон энди автомобиллар ортиб борар эди. Энди сомса ёпаётган манзиллар ҳам кўпайган. 10 га яқин тандир бир-бирига яқин ўрнатилган манзилда тўхтаймиз. Йўл бошига чиқиб олиб, сочиқчасини силкитиб «Сом-са, сом-са» деб бор овози билан чақираётган аёл ўзини Зуҳра Эргашева деб таништирди. «Варрак учиришга жойлар бор», дейди у меҳмонларни янада қизиқтириб.

    Зуҳра Эргашева.

    Зуҳра Эргашева.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Уч-тўрт ойлик иш бу сомсачилик. Исмалоқ сомсани февралдан бошлаймиз. Апрелнинг ярмидан матор сомсага ўтамиз. Ёз бошларида сомса мавсуми тугайди. Кейин узум иши бошланади. Бу ҳудуд — ўз боғимиз. Бекор ўтирмаймиз. Ҳар йили бу вақтларда эркакларимиз токларни очаётган бўлишарди. Лекин бу йил қўрқиб турибмиз совуқ тушиб қолишидан, — шошилиб гапиради суҳбатдошимиз.

    Атрофда кўмилган токзор. Юқорироқда қурилиши чала қолган меҳмонхона. Пастроқда, йўлга яқинроқ жойда, қатор капаларда сомсахўрлик давом этарди. Оралиқдан сих кабобнинг ҳиди ҳам анқирди.

    Маълум бўлишича, бу жой фермер Мунира Турғуновага тегишли ва ҳудудда иш юритаётганларнинг кўпчилиги унинг яқинлари. Ҳусан оиланинг кенжа ўғли. «Кўп давлатларда бўлганман. Туркияда, Озарбайжонда, Россияда. Бизларга қараганда улар кўкатни кўп ейди. Лекин бизники табиий, уларда номи кўкат, витамин йўқ».

    Ҳусан.

    Ҳусан.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Болалигимизда бобом, онамлар айтардилар, матор кучи от кучига қараганда тўрт марта кўп экан. Уни мунтазам еган одам тез қаримайди дейдилар, қонни алмаштириш хусусиятига эга, — дейди Ҳусан.

    — Шунчалик шифобахш экан, нега матордан бошқа таомлар ҳам тайёрланмайди?

    — Чучвара қилиш мумкин, ўзини қовуриб еса ҳам бўлади, қўзиқорин билан қўшиб пиширса ҳам бўлади. Хонадонларда шундай овқатлар тайёрланади. Лекин савдода фақат сомса кетади. Энди бизларда, мижозга матор чучвара бор десак, «Э-э-э, қўйсанг-чи» дейди. Ёки матор хоним деса ёки матор лаваш деса, олмайди. Аммо матор сомса яхши кетади, — дейди Ҳусан.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тақир майдондаги камтарона капаларни, қўлбола қилиб ясалган қўл ювиш мосламаси-ю вагонларда жойлашган хамирхоналарни ортда қолдириб яна олдинга, Сўқоқнинг машҳур чойхоналари томон йўл оламиз.

    Катта бизнесга йўл

    Бир-бири билан туташиб кетган улкан чойхоналарга машина киритишнинг ўзи бир муаммо. Чунки, чойхона ҳудудининг ўзида 50-60 чоғлиқ автомобиль бор, пастликда жойлашган мажмуа юқоридан кўриниб турарди. Автомобилларнинг бири кириб, бири чиқяпти. Йўл тор, пастликка пиёда тушаётганларга ноқулайлик яратишимиз мумкин. Ташқарида, бир четда қолдирмоқчи бўлганимизда ҳам анча нарироқдан жой бўлди.

    Сўқоқдаги кафелардан бирининг машиналар тураргоҳи.

    Сўқоқдаги кафелардан бирининг машиналар тураргоҳи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ичкарида, соя-салқин йўлаклар ташриф буюрганлар, официантлар ўтди-кетдисидан бўшамайди. Тушликка яқинроқ вақтга келдингизми, биринчи эшитадиган гапингиз «Жой йўқ, бироз кутиб туринглар, ҳозир бўшаб қолади». Кутамиз ва кузатамиз. Афтидан, асосан шаҳар аҳолиси келаркан бу ерга. Бола-чақалари билан, оилавий. Дўст-биродарлар жамланиб ўтирган давралар ҳам кўзга ташланди.

    Ҳар тугул, бизнинг ҳам навбатимиз келди. 51-ўрин бизга насиб этибди. Бу дегани бизгача 50 та ўрин бор дегани. Ҳар бир ўрин – битта чорпоя. Атрофи ҳарир мато билан ўралган, хонтахта устида тоза дастурхон тўшалган, кўрпача-ю ёстиқлари меҳмоннавоз мезбоннинг уйидаги каби. Ҳар бир чорпояда 5-6 тадан тортиб 10-12 тагача одам жойлашиши мумкин.Бу ерда фақат сомса эмас, бир неча хил салат, турфа хилдаги сих кабоб, яхна ичимликларнинг барча кўринишдагилари таклиф қилинади. Буларга мадор сомса баҳонасида келган одамлар буюртма беради.

    Шундоққина сув бўйидаги чорпоядаги оила Оққўрғон туманидан экан. Муҳаббат ая Ортиқова яқинлари билан ҳар йили камида бир марта бу ерга келар экан. «Лекин ўтган йили келолмадик, қанақа ваҳимали кунлар эди ўшанда. Бу йилда вакцина деган гаплар чиқди, бироз тинчландик», — дейди ая.

    Муҳаббат ая Ортиқова.

    Муҳаббат ая Ортиқова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Мен педагогман. Оилавий саёҳатга чиқиш, табиат қўйнида дам олиш, айниқса болалар тарбияси, қолаверса соғлик учун жуда муҳим. Ўзимиз ҳам маза қилдик. Сувнинг шарқирашини тингланг-а. Аслида бу ерга келиб, невараларни яйратиб, витаминли сомсаларни еб кетиш учун кўп вақт ҳам, кўп маблағ ҳам керак эмас, — таъкидлайди ая.

    Муҳаббат аянинг сўзларига кўра, мана шу сафарлари киши бошига кўпи билан 50 минг сўмдан тушган. Ая ярим ой шаклидаги исмалоқ сомсалар уларга ёққани, лекин матор сомса вақтида яна келишларини таъкидлайди.

    Сўқоқдаги кафеларга хос ярим ой шаклидаги сомса.

    Сўқоқдаги кафеларга хос ярим ой шаклидаги сомса.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мана бу оила эса Паркентда биринчи марта бўлиши экан. Олмазор туманидан тадбиркор Алишер Мухторов дам олиш куни ҳавони бир алиштириб, дам олиш кунини бошқачароқ ўтказмоқчи бўлган.

    — Мадор сомсани олдин ҳам еганмиз-ку, Тошкентда еганмиз. Бугун атайлаб келгандик, лекин исмалоқ сомса бор экан. Бу ҳам фойдали. Ҳавоси ҳам роса тоза экан, — суҳбатдошимиз мамнунлигини яширмайди. — Онам, оилам ва фарзандларим билан келдик. Мадор сомса кучли дейишади, ҳали яна келамиз.

    Алишер Мухторов оиласи билан.

    Алишер Мухторов оиласи билан.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Даргоҳдан чиқаётганимизда бир отахоннинг кимгадир «матор баҳона дўстлар, қариндошлар тўпланиб, дийдорлашувлар азалдан бўлган», деган гаплари қулоққа чалинади.

    Сафаримиз қариб, машинага жойлашаётган эдик, йўл четида тоғорачада сомса сотаётган аёлни учратиб қолдик. Хадича опа 28 йилдан буён ҳамшира бўлиб ишлайди.

    — Исмалоқли сомса ёпиб чиқдим. 50 тагина. Бу мадор сомса дейилади. Матор сомса эса бу тоғда ўсадиган пиёзга ўхшаш ўтдан тайёрланадиган сомса, унга ҳали бор, — дейди аёл.

    Хадича опа.

    Хадича опа.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хадича опа 1,5 миллион сўмга яқин маош олади. «Қизим бор, ҳомиладор. Мана шу ойда туғиши керак. Яхши кунга деб ҳаракат қилаяпман», — дейди аёл.

    Уйларига қайтаётган одамлар Хадича опадан сомса харид қилар экан, ярим ой шаклидаги шапалоқдек келадиган сомсалар худди мажмуадаги каби эканига эътибор бердик. Маълум бўлишича, кафе-мажмуалар учун ҳам бир неча хонадон бекалари сомса ёпиб беради.

    Хадича опа сомсаларнинг иссиқлигини сақлаш учун уни қават-қават ўрайди.

    Хадича опа сомсаларнинг иссиқлигини сақлаш учун уни қават-қават ўрайди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳали матор ўти чиқса, Паркент сомсахўрлик учун келган меҳмонлар билан бундан-да гавжум бўлишини ҳис этдик.

    Чап томонда Сўқоқ томон ҳаракатланаётган машиналар. Ўнг томонда Сўқоқдан қайтаётган автомобиллар. Сурат пешиндан сўнг олинган.

    Чап томонда Сўқоқ томон ҳаракатланаётган машиналар. Ўнг томонда Сўқоқдан қайтаётган автомобиллар. Сурат пешиндан сўнг олинган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сафардан яхши таассуротлар билан қайтдик. Лекин бир неча савол ҳамон ноаниқ эди. Ўсимликнинг номи маторми ёки мадор? Интернетдан 2012 йилда М.Аллаёров, Э.Аҳмедовлар эълон қилган мақолани топдик. Унда айтилишича, «ўтган асрнинг 80 йилларида Чотқол биосфера қўриқхонасида олиб борилган кузатувлардан сўнг, биолог олим А.Левичев, профессор Р.Камелин тадқиқотлари асосида матор фанга Allium mator тариқасида киритилди ва халқимизни матор деб атаган номи фанга муҳрланиб қўйилди». Муаллифлар матор сўзи мадор сўзидан олинган бўлиши эҳтимоли катта эканини урғулаган.

    Нима бўлганда ҳам, аслида ҳеч ким ташкил этмаган ва халқ сайли даражасидаги сомсахўрлик хорижий сайёҳларга ҳам мақтаниб кўрсатишга арзийди, деган хулосага келдик.

    Мустаҳкам Тангриёрова ёзиб олди, Мадина Нурман суратга туширди, Дилшод Шарипов нашрга тайёрлади.

    09.04.2021, 08:03   Изоҳ (0)   68979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги маҳаллаларда аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги тўғрисида маълумотларни йиғиш бошланди

    09.04.2021, 07:48

    Қашқадарёдаги сунъий ёқилғи ишлаб чиқарувчи GTL заводи 2021 йилнинг августида ишга туширилади

    09.04.2021, 06:50

    Ёшликни қўмсаб арғимчоқда ўтирган отахон, Рамазонга аталган дўппи, Тошкентнинг қоқ марказидаги «яма». 8 апрель суратлари

    08.04.2021, 23:57

    Навоийда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ўқувчилар қайд этган юқори натижалари учун мактаб директорига Президент совғаси — Spark топширилди

    08.04.2021, 23:28

    Бухоро шаҳридаги мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилди

    08.04.2021, 22:58

    Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлиси 23 апрель куни ўтказилади

    08.04.2021, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.