Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Surhan Gas Chemical Operating Company, «VEB.RF» ва «Газпромбанк» Ўзбекистондаги «Мустакилликнинг 25 йиллиги» газ конини қидириш ва ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун асосий индикатив молиялаштириш шартларини имзолади, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Фото: Сурҳан Гас Чемиcал Оператинг Company

Фото: Сурҳан Гас Чемиcал Оператинг Company

Ҳужжат остида Surhan Gas Chemical Operating Company бош директори Андрей Игнатов, «Газпромбанк» бошқарув раиси ўринбосари Алексей Белоус ва «VEB.RF» бошқарув раиси ўринбосари Даниил Алгульян имзо чеккан. Имзолаш маросими «VEB.RF» раиси Игорь Шувалов иштирокида бўлиб ўтган.

Лойиҳа Сурхондарё вилоятида газ қайта ишловчи завод ҳамда қазиб олинган газни ташиш ва сотишни назарда тутувчи инфратузилма объектларини қуришни ўз ичига олади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,75 миллиард долларга баҳоланмоқда. Россия молия институтлари томонидан ажратиладиган 900 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағлари Россия маҳсулотлари ва хизматларини етказиб беришга йўналтирилади. Айни вақтда инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 477 миллион долларни ташкил этмоқда.

«М-25» лойиҳаси халқаро инвесторлар консорциуми томонидан 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон билан тузилган маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим асосида амалга оширилмоқда. Altmax Holding, «Ўзбекнефтгаз» ва Gas Project Development Central Asia лойиҳа акциядорлари ҳисобланади. Маҳсулотни тақсимлаш битими доирасида оператор вазифасида Surhan Gas Chemical Operating Company компанияси иштирок этади.

«М-25» газ кони ҳозирда Ўзбекистондаги қайта ишланмаган энг йирик газ конларидан бири ҳисобланади. Кондаги газ захираси 150 миллиард кубометрдан ортиқ. Газ захирасининг асосий қисмини углерод диоксид ва водород сульфид ташкил этади. Товар гази газни қайта ишловчи заводда кислота газларини йўқотиш қурилмаларида ишлаб чиқарилади ва бунда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5 миллиард кубометрни ташкил этади. Газни қайта ишлаш заводини лойиҳалаш ва қуриш Shell компаниясининг газни тозалаш ва олтингугуртни ишлаб чиқариш лицензияли технологияси асосида амалга оширилмоқда.

Газ кони ва уни қайта ишловчи завод қуриладиган майдон Бойсундан 20 километр нарида жойлашган. Амалдаги Шўртан—Шеробод магистрал газ қувури ва темир йўл линияси заводдан 10 километр узоқликдан ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди