• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда маданий мерос муҳофазаси кучайтирилади

    Ўзбекистонда барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади. Унинг натижасига кўра, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастри шакллантирилади, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда Президентнинг «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

    2021 йил охирига қадар барча спорт ва маданий мерос объектлари ҳақидаги маълумотлар (шу жумладан, паспорти, давлат кадастри) жойлаштириладиган электрон портал яратилади.

    Фармон билан моддий маданий мерос объектига туташ ҳудуддаги муҳофаза теграларида капитал қурилиш ишларини ҳамда уларга зарар етказиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш тақиқланади. Ушбу тақиқ маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида жорий этилади.

    Бундан ташқари, рухсатнома олмасдан туриб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш тақиқланади.

    Туризм ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бош прокуратура билан биргаликда уч ой муддатда маданий мерос объектларининг қўриқланадиган теграларида ноқонуний қурилган қурилмалар ва бино-иншоотларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ер майдонларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши лозим.

    2020 йилнинг 1 январига қадар тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш, янги объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уларни давлат муҳофазасига олиш таъминланиши, моддий маданий мерос объектларининг қўриқланадиган тегралари, шу жумладан, муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари, қўриқланадиган табиий ландшафт тегралари белгиланиши лозим.

    Шунингдек, ушбу муддатга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маданий мерос, шу жумладан, археология мероси объектлари, маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш, номоддий мерос соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар нормаларини умумлаштириб, тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

    Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан, шу жумладан, маданий меросни муҳофаза қилиш, асрашга доир ишлар ва улардан фойдаланишнинг оқилона ташкил этилишини назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.

    2021 йил давомида моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизим жорий этилади. Ушбу тизим намуна сифатида 2021 йил 1 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрида жорий этилади.

    Бу ҳақда Президентнинг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонида қайд этилган.

    Моддий маданий мерос объектларини консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, лойиҳалаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва ушбу соҳага етакчи мутахассисларни жалб қилиш мақсадида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади, Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналиши ташкил қилинади.

    Ҳужжат билан, шунингдек, давлат муассасаси шаклида «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» ва босқичма-босқич равишда унинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилади. Давлат бюджетидан маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар учун ажратиладиган маблағлар устувор равишда тўғридан-тўғри шартнома асосида «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси»га йўналтирилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

    08.04.2021, 08:08   Изоҳ (0)   9617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда фуқароларни шифохона ва поликлиникаларга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, улардан жами 4300 доллар олган она-бола ушланди

    08.04.2021, 07:43

    «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида

    08.04.2021, 07:24

    Хатирчида аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ мансабдорлар томонидан талон-торож қилингани аниқланди

    08.04.2021, 07:19

    Ўзбекистон МДҲда биринчи бўлиб пивонинг мажбурий маркировкасини жорий этди

    08.04.2021, 06:54

    «Ўзбекистонда 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатлари аниқланган» — Ҳисоб палатаси

    08.04.2021, 06:21

    Намойишга чиққан қўйлар подаси, ўгай қизнинг бриллиант тожи, уй қурилишида қатнашаётган шаҳар ҳокими. 7 апрель суратлари

    07.04.2021, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.