• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитанга айланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Сувайш каналини унинг кемаси тўсиб қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди

    Мисрлик 29 ёшли Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитан бўлди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айнан у айбдор экани ҳақида миш-мишлар тарқалди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Марва болалигидан денгизни яхши кўради. Акаси сингари у ҳам Искандариядаги Араб Фан, технология ва денгиз транспорти академиясига (AASTMT) ўқишга кирди. Марва халқаро транспорт ва логистика факультетида таҳсил олишни бошлаган. Бироз вақт ўтгач, у акаси ўқиган Денгиз транспорти ва технологияси факультетига кўпроқ қизиқишини англади. Аммо факультетга фақат эркаклар қабул қилинарди.

    Марва барибир ушбу факультетга ўтиш учун ариза топширди. Унинг аризасини кўриб чиқишдан олдин академия раҳбари Миср қонунчилиги аёлларга капитан лицензиясини беришга рухсат берадими ёки йўқлигини текширишни буюрди. Қонунчиликда рухсат берилиши аниқланди.

    Марва факультет имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва у ердаги 1200 нафар эркак талаба орасида ягона ва биринчи аёл бўлди. 2013 йилда ўқишни тамомлагач, Марва Миср денгиз хавфсизлиги маъмуриятига тегишли «Аида IV» кемасининг иккинчи ёрдамчи капитани бўлиб иш бошлади. Кема Қизил денгиздаги маёққа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради, шунингдек, ундан AASTMT талабаларининг ўқув машғулотларида фойдаланилади.

    2015 йилда «Аида IV» кенгайтирилган Сувайш каналидан биринчи марта сузиб ўтганида, Марва қўмондонлик штаби аъзоси сифатида кема бошқарувида иштирок этган. У ушбу каналдаги араб мамлакатларининг энг ёш ва биринчи аёл капитани бўлди.

    «Жамиятимиз ҳалигача қизларнинг денгизда ишлаши ҳақидаги фикрларни қабул қилмайди»

    2021 йил 23 мартда Ever Given контейнер ташувчи кемаси Сувайш каналига тиқилиб, кемалар ҳаракатини  тўсиб қўйганидан сўнг интернетда кемани айнан Марва бошқаргани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аслида эса Марва капитаннинг биринчи ёрдамчиси сифатида ҳалиям «Аида IV»да хизмат қилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда Arab News нашрининг Марва ҳақида ёзган мақоласи скриншоти тарқала бошлади. Мақола ҳақиқий эди, аммо сарлавҳаси Мисрнинг биринчи аёл капитани Сувайш каналининг блокланишига алоқадор, дея ўзгартириб қўйилган эди. Худди шундай маълумотлар Twitter’да Марва номидан очилган учта сохта аккаунтлар орқали тарқатилиб, бир неча соат ичида 20 минг обуначини тўплади. Марва ўз Instagram саҳифаси ва оммавий ахборот воситаларида мазкур маълумотларни рад қилди.

    Марва BBC News’га ким ва нима мақсадда у ҳақида ёлғон маълумот тарқатганини билмаслигини айтди. «Бу соҳада муваффақиятга эришган аёл бўлганим ёки мисрлик бўлганим сабабли менга ‘ҳужум’ уюштирилган бўлиши мумкин деб ўйлайман. Аммо аниқ билмайман», —  деди у.

    Илгари Марва денгиз саноатида ишлаётганларнинг атиги 2 фоизини аёллар ташкил этишини ва у ўқиш пайтида ҳам, иш пайтида ҳам гендер тенгсизлигига дуч келганини айтган. Масалан, у потенциал иш берувчилардан рад жавобини олган, чунки уларнинг аксарияти аёлларни бортга олиб чиқишни хоҳламаган.

    «Бизнинг жамиятимиз ҳалигача қизларнинг ўз оиласидан олис денгизда узоқ вақт давомида ишлаши ҳақидаги фикрларни қабул қилмайди», — деб қўшимча қилди Марва BBC News’га.

    Марва аввалига кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйгани ҳақидаги миш-мишлар унинг обрўсига путур етказиши ва карьерасини бузиши мумкинлигидан қўрққан. Аммо салбий изоҳлар билан бирга у кўплаб ижобий фикрларни олди ва эътиборини айнан уларга қаратишга қарор қилди. «Шуни таъкидлаш жоизки, мен аввалгидан ҳам машҳур бўлиб олдим», — деди Марва. Май ойида у тўла-тўкис капитан унвонини олиш учун сўнгги имтиҳонини топширади.

    Аввалроқ Сувайш каналининг тўсилиб қолиши оқибатида етган зарар 1 миллиард долларга баҳолангани ҳақида хабар берилганди. Канал маъмурияти бўлиб ўтган ҳодисада Ever Given кемаси капитанини айбдор деб топди. Кеманинг эгаси эса ишни судга оширмаслик учун зарарни қоплаб бермоқчилигини маълум қилди.

    07.04.2021, 07:38   Изоҳ (0)   24433
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SpaceX раҳбари Илон Маск Россияга тўлиқ кўп марталик ракета яратишни маслаҳат берди

    06.04.2021, 23:46

    ОАВ: Эронлик мухолифатчи Венада Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига ҳужум қилишга уринди

    06.04.2021, 22:21

    Грузия бош вазирининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди

    06.04.2021, 20:57

    Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинаси қонда тромб келтириб чиқаришини тасдиқлади

    06.04.2021, 20:22

    Қозоғистон президенти коронавирусга қарши мамлакатда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди

    06.04.2021, 17:36

    Путин Россия вакцинаси билан эмланганидан кейин COVID-19’га чалинган Аргентина президентига соғлиқ тилади

    06.04.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.