Иккита компания Стэн Смитнинг теннис оёқ кийими қутисидан илҳомланиб, Galaxy Buds Pro махсус сериясини яратиш учун бирлашди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Янги Galaxy Buds Pro наушниклари Adidas кроссовкаларининг қутисини ёдга солувчи оқ-яшил қутида етказиб берилади. Бу снепбек (соябони тўғри кепка) футляридаги симсиз наушникларнинг чекланган серияси ҳисобланади.
Чекланган сериядаги Galaxy Buds Pro корпуси Adidas’нинг яқинда чиқиндиларни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатларига мос равишда қайта ишланган материаллардан яратилган. Наушникларни харид қилган фойдаланувчилар Adidas Originals «темаси»ни Samsung Galaxy смартфонларининг Buds Pro билан улагандан сўнг фойдалана олади.
Махсус сериядаги Galaxy Buds Pro Жанубий Кореяда 7 апрелдан 250 доллар қийматида сотувга чиқади.
Аввалроқ Samsung афсонавий «раскладушка»ни Galaxy Buds Pro учун футлярга айлантиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)