• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гаджетлар

    Xiaomi букланадиган смартфон, янги ноутбуклар ва янгиланган логотипини тақдим этди

    Xiaomi компанияси янги қурилмалари тақдимотининг иккинчи қисмида ўзининг биринчи букланувчан смартфони Mi МIХ Fold’ни, Mi Pro линейкасидаги иккита ноутбук, маиший техника, янгиланган логотипни намойиш этди ва электромобиллар ишлаб чиқаришга оид режаси билан бўлишди, деб хабар беради «Afisha.uz».

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Логотип

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»
    Фирманинг янги услуби Alive («Жонли») номини олган. Унинг устида япониялик график дизайнер Кеня Хара иш олиб борган. Шрифт ва ранг ўзгармаган, бироқ бурчаклар анча юмалоқлашган.

    Электромобиллар

    Тақдимотда Xiaomi вакиллари ўз электромобилларини ишлаб чиқаришни тасдиқлаган. Бунинг учун компания шўъба корхона яратади. Мазкур ишлаб чиқаришга яқин ўн йил ичида 10 миллиард доллар сармоя киритиш режалаштирилмоқда.

    Xiaomi Mi Pro 15 ва Mi Pro 14

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Xiaomi’нинг маълум қилишича, янги ноутбуклар катта ҳажмдаги вазифалар билан ишловчи профессионаллар учун мўлжалланган. Уларнинг корпуси алюминийдан ишланган, қувватлантириш тугмасига бармоқ изи сканери ўрнатилган.

    Mi Pro 15’га 3,5К сифатни қўллаб-қувватловчи 15 дюймли OLED-дисплей ўрнатилган бўлиб, томонлар нисбати 16:10 ва Гориллар Гласс шишаси билан ҳимояланган. Ноутбук ичига 11-авлод Интел и5 ёки и7 процессори, NVIDIA GeForce МХ450 ёки AMD Ryzen графикаси ўрнатилади. Аккумулятор 100 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Корпусида Thunderbolt 4 стандартига кирувчи учта USB-C порти бор.

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Mi Pro 14 модели эса 2,5К сифатли ҳамда 120 герцли янгиланиш частотасига эга 14 дюймли дисплейга эга бўлган. Асосий техник тавсифи Mi Pro 15’ники билан бир хил.

    Xiaomi Mi Pro 15 ва Mi Pro 14’нинг Хитойдаги нархлари қуйидагича:

    • Mi Pro 14 Intel Core и5, 16/512 ГБ — 810 доллар;
    • Mi Pro 14 Intel Core i7, 16/512 ГБ — 1070 доллар;
    • Mi Pro 14 Intel Core и5, 16/512 ГБ — 990 доллар;
    • Mi Pro 14 Intel Core i7, 16/512 ГБ — 1220 доллар.

    Xiaomi Mi МIХ Fold

    Xiaomi’нинг букланувчан экранга эга Mi МIХ Fold смартфони тақдимотнинг асосий янгилигига айланди. У Samsung Galaxy Z Fold2’даги конструкция каби ичига букланадиган экранга эга бўлади.

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Қурилманинг ташқи экрани 6,52 дюймли AMOLED-экран бўлиб, у 840х2520 пиксел ва 90 герцли янгиланиш частотасига эга. Тақдимотда маълум қилинишича, аппаратнинг шарнир механизми 200 минг цикл очилиб/ёпилишга бардошли. Асосий экран 120 герцли янгиланиш частотасига эга 8,01 дюймли экран.

    Mi МIХ Fold Snapdragon 888 ва 12 ёки 16 гигабайт тезкор ҳамда 256 ёки 512 гигабайт ичи хотирада ишлайди. Аккумулятор сиғими 5020 мА/соат бўлиб, 67 ваттли тезкор қувватланиш функциясини қўллаб-қувватлайди. Янги қурилманинг интерфейси алоҳида ойна режимида ишлай олади.

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Mi МIХ Fold тўртта камерага эга бўлган: дисплейнинг юқори қисмидаги қирқимда жойлашган фронтал, 108 мегапикселли асосий, 13 мегапикселли ултра кенг бурчакли ва 8 мегапикселли телефото. Аппарат фокус оралиғини ўзгартира оладиган ва бир вақтнинг ўзида телефото ва макро суратга олишга хизмат қиладиган суюқ линза билан етказиб берилади.

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    Mi МIХ Fold’нинг Хитойдаги расмий нархи:

    • 12/256 — 1 525 доллар;
    • 12/512 — 1 675 доллар;
    • 16/512 — 1 980 доллар.

    Мавзуга доир:

    • Xiaomi ҳамёнбоп флагманлар — Mi 11 Lite ва Mi 11и моделларини тақдим этди
    • Xiaomi ўзининг энг қиммат флагмани Mi 11 Ultra’ни тақдим этди

    01.04.2021, 19:21   Изоҳ (0)   10956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung компанияси Galaxy S7 смартфони телефон эмаслигини исботлашга уринди

    01.04.2021, 14:44

    Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди

    31.03.2021, 20:35

    Россияда Mortal Kombat услубида яратилган iPhone 12 Pro пайдо бўлди

    31.03.2021, 08:50

    Xiaomi ҳамёнбоп флагманлар — Mi 11 Lite ва Mi 11i моделларини тақдим этди

    30.03.2021, 19:45

    Xiaomi ўзининг энг қиммат флагмани Мi 11 Ultra’ни тақдим этди

    30.03.2021, 13:44

    Vivo компанияси ультраингичка, 64 Мп камера ва кенг сиғимли аккумуляторга эга моделини сотувга чиқарди

    30.03.2021, 10:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.