Япониянинг Casio компанияси Google’нинг Wear ОS операцион тизими ўрнатилган G-Shock GSW-H1000 соатларининг янги версиясини тақдим этди. У ўзида классик дизайн ва замонавий функцияларни мужассам этган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Мазкур соатларнинг асосий ўзига хослиги иккиталик дисплейга эгалигида. Юқори қисмига монохром экран ўрнатилган бўлиб, у оддий электрон соатлар каби доим вақт, сана ва қўшимча маълумотларни кўрсатиб туради. Ушбу дисплей остида яна бир рангли экран мавжуд — у «ақлли» функциялар ва дастурлар билан ишлаш учун керак.
G-Shock’нинг «ақлли» версияси компас, пулсни ўлчовчи датчик, шунингдек, жисмоний фаоллик ва машғулотлар натижасини қайд этиб борадиган бошқа функцияларга эга — спортнинг 24 турини қўллаб-қувватлайди. Корпус сувдан ҳимояланган бўлиб, у билан чўмилиш мумкин.
Шунингдек, монохром дисплей аккумулятор сиғимини тежаш имконини беради — «ақлли» функциялардан фойдаланилмаса, у бир марта қувватланиш орқали бир ой ишлай олади. Машғулотлар, хабарномалар ва дастурлар билан тўлақонли режимда ишлатилса — 1,5 суткага етади.
«Ақлли» функциялар ва иккита дисплей сабаб соат нархи сезиларли даражада кўтарилган — АҚШда у 699 доллардан сотилади.
Аввалроқ Porsche компанияси янги Lada Granta нархидаги соатларни сотувга чиқариши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)