Sensor Tower томонидан ўтказилган янги тадқиқотга кўра, 2020 йилда iPhone фойдаланувчилари турли мобил дастурлар ва ўйинларни харид қилишга ўртача 138 доллар сарфлаган, деб хабар беради IXBT. Бу ундан олдинги кўрсаткичга қараганда 38 фоизга кўп.
2020 йил App Store учун рекорд даражада харажатли бўлди: битта iPhone фойдаланувчисига ҳар қачонгидан кўпроқ маблағ сарфланган. 2016 йилда App Store’даги савдолар 42 фоизни ташкил ошган бўлишига қарамай, 2020 йилдаги 38 фоизли кўрсаткич 2018 йилдан 2019 йилгача бўлган 27 фоизли ўсишдан сезиларли даражада кўп.
Хусусан, 2020 йилда битта қурилма ҳисобидаги мобил ўйинлар харажати кескин ортган — 2019 йилги 53,8 доллардан 76,8 долларга, яъни йиллик ҳисобда 43 фоиз. Мобил ўйинлар орасида энг кўп харажат Candy Crus Saga ва Gardenscapes каби бошқотирмалар тоифасига сарфланган. Мобил ўйинлардан ташқари, бошқа кўнгилочар ўйинлар харажати ҳам ошган — ўртача 26 фоиз.
Бу 2020 йилда мобил қурилмалар эгалари соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқироз вақтида кўпроқ пул сарфлаганидан далолат беради. Ҳозирча ушбу рақобат 2021 йилда ҳам сақланиб қолиш-қолмаслиги номаълум.
Аввалроқ АҚШда Telegram’ни Google Play дастурлар дўконидан ўчириб ташлаш талаб қилингани, Павел Дуров фойдаланувчиларни Android фойдасига iOS’дан воз кечишга чақиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)