Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Садо» гуруҳи яккахони Акбар Атамуҳаммедов 5 апрель — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан, уларга атаб қўшиқ куйлаб, унга клип суратга олдирди.

Фото: Instagram / @akbarsado

Фото: Instagram / @akbarsado

Қўшиқчи саҳифасида янги ижод намунасини, мамлакатда тинчликни таъминлаш йўлида ўзини қурбон қилишга тайёр, кунни кун, тунни тун демай хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига бағишлаганини таъкидлаган.

Отабек Умаров ҳам мазкур видеони ўз саҳифасида улашган. Уни ҳозиргача 1 272 574 та фойдаланувчи томоша қилган.

«Бизнинг тинчлигимиз ва чегараларимиз дахлсизлигини қўриқлайдиган инсонлар 5 апрель куни ўзларининг касб байрамларини нишонлайди. Бугун ҳам сизларнинг зич иш жадвалингизда бирор нарса ўзгармаслиги эҳтимолдан йироқ эмас, чунки хизмат сизни дам олиш кунлари ёки танаффуслар билан сийламайди. Аммо биз – сизнинг фидойилигингиз туфайли тинчлик ва осойишталикда яшайдиганлар сизни доимо эсда тутамиз, сиз учун дуо қиламиз ва машаққатли ишларингизда омад тилаймиз. Дўстлар ва ҳамкасблар, Давлат хавфсизлик хизмати куни муборак», — деб ёзиб ёзиб қолдирган Отабек Умаров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар