• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонликўлда тарбиячиларнинг норозилик акциясидан сўнг боғча мудираси лавозимидан четлаштирилди

    Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари томонидан ташкилот раҳбарини лавозимдан олиш учун кўчада намойиш уюштирилгани ҳақида хабар берилганди. Воқеа юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги баёнот берди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит хизмати томонидан Қонликўл туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 2021 йил январь ойида ўрганиш ўтказилди. 1-сонли ДМТТнинг директори Э.Бекбергенова ўз лавозимида 2018 йил 31 январдан 2020 йил 21 декабрга қадар ишлаб келган. Директорнинг устидан ходимлар томонидан келиб тушган шикоятларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилди.

    Ўрганиш давомида МТТ раҳбари томонидан 399,2 миллион сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Жумладан:

    • ДМТТга ҳар хил лавозимларга ишга расмийлаштирилган 5 нафар фуқаро ДМТТда ишламаган ва вазифа бажармаган бўлса-да, уларнинг номига 24,0 миллион сўм иш ҳақи ёзилиб тўланган;
    • 2018—2021 йилларда 33 нафар ходимнинг мутахассислиги тўғри келмаса-да, қўшимча иш вазифалари нотўғри юкланиб ҳамда ушбу вазифалар бажарилмаган бўлса-да, уларга 28,9 миллион сўм иш ҳақи ортиқча тўланган;
    • 16 нафар ходимга 1,0 бирликдан ортиқ иш-вазифалар юкланиб, иш-вазифалар учун тўланган 46,9 миллион сўм иш ҳақи ходимларнинг тушунтириш хатларига кўра Click хизмати орқали ДМТТ мусиқачиси ва ДМТТ директори Э.Бекбергенованинг пластик карточкасига ўтказиб берилган ҳамда шундан 8,5 миллион сўм иш ҳақи ҳақиқатда бажарилмаган иш ҳажми учун тўланган.
    ДМТТда 1,0 бирликда методист лавозимида ишлаган Г.Отеповага 2020 йил январь ва февраль ойларида меҳнат қонунчилигига зид равишда туман МТБ томонидан қўшимча 0,5 бирлик иш юритувчи ва 0,5 бирлик сектор бошлиғи вазифалари юклатилган ва 838,5 минг сўм ўриндошлик учун ортиқча тўланган, Г.Отеповага 2019 йил ноябрдан 2020 йил февраль ойигача ДМТТдаги методист вазифаси учун тўланганлиги расмийлаштирилган иш ҳақининг 60 фоизи, жами 7,1 миллион сўм ДМТТ директори Э.Бекбергенованинг пластик карточкасига Click хизмати орқали ўтказиб келинган.

    ДМТТ директори 3,63 бирлик штат бирликларига ходим олмасдан ва бўш иш ўрни бўйича тегишли меҳнат органларига ҳисоботлар топширмасдан меҳнат қонунчилиги бузилган.

    ДМТТ директори Э.Бекбергенова томонидан бир нафар тарбиячи-ёрдамчига 2018 йил октябрь ойидан 2019 йил декабрь ойигача ўзининг уйида ҳар хил турдаги маиший ишларни, 2 нафар қоровулга 2020 йилнинг 5 ойи давомида ўзининг эски уйини буздириб, янги уй қурдирган бўлса-да, ушбу давр мобайнида иш вазифасини бажармаган 2 нафар қоровулга ва 1 нафар тарбиячи-ёрдамчига бюджет ҳисобидан жами 16,1 миллион сўм иш ҳақи ортиқча тўланган ва ДМТТ учун ажратилган штат бирликларидан ўз манфаат йўлларида фойдаланган.

    Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрларига амал қилинмасдан 1,9 миллион сўм иш ҳақи ортиқча тўланган.

    Озиқ-овқат маҳсулотларини кунлик таомномаларга қўшиб ёзиш натижасида 7,3 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари асоссиз ҳисобдан чиқарилган. 2018—2020 йилларда 5,7 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрдан кўп таомномага киритилиб, ортиқча ҳисобдан чиқарилган.

    ДМТТ моддий жавобгар шахси ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимлари томонидан назорат ташкил этилмаганлиги натижасида 5,2 миллион сўмлик озиқ-овқат ва 50,9 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар камомади ҳамда 0,7 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ортиқчалигига йўл қўйилган.

    ДМТТ омбор мудири ва ошпазлари тушунтириш хатларига кўра, ДМТТда 2018—2020 йилларда таомномада ёзилган гўшт ва сут маҳсулотларининг ярими, яъни 4932 килограмм 159,6 миллион сўмлик гўшт ҳамда 15 504,5 литр 53,1 миллион сўмлик сут маҳсулотлари қозонга солинмаган.

    Ўрганиш ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қонликўл туман бўлимига топширилган. Шунингдек, мудира вазирлик буйруғига асосан 2020 йил 21 декабрда лавозимидан озод этилди.

    Бироқ 24—25 март кунлари суд қарори асосида Э.Бекбергенова лавозимига қайта тикланган. Шундан сўнг МТТ ходимлари ўз норозилик намойишларини уюштирган. 5 апрель куни Қорақалпоғистон МТВнинг маълум қилишича, 1-сонли МТТ директори Э.Бекбергенова қайта лавозимидан четлаштирилди.

    Бундан аввал Бухорода қурилиш фирмаси мактабга арзон электр чироқларини ўрнатиш орқали 84 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, Зангиотадаги боғча мудираси ишламаган 37 кишининг 983,5 миллион сўм ойлигини ўзлаштиргани аниқлангани ҳамда Фарғонада 2 туп чинор ва бир туп толни ноқонуний кестирган боғча мудирасига 15 миллион сўм жарима ёзилгани ҳақида хабар берилганди.

    06.04.2021, 00:05   Изоҳ (0)   24150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилча «25-соат», Иван Грозний кийган тож, Байден ҳузуридаги улкан қуён. 5 апрель суратлари

    05.04.2021, 23:59

    Фарғонада 99 дона 100 минг сўмлик қалбаки купюрани сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    05.04.2021, 23:46

    Тошкент метросига Россиядан яна 10 та поезд келтирилади

    05.04.2021, 23:34

    Андижонда 68 ёшли эркак дўсти билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди

    05.04.2021, 23:10

    Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    05.04.2021, 22:49

    Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

    05.04.2021, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.