• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги концепцияси қабул қилинади

    Ўзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг «мутлақо янги механизмлари» жорий этилади. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу Президентнинг 26 мартдаги фармонида кўзда тутилган. Ҳужжат «жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш» ҳамда «ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш»га қаратилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аввалроқ ушбу фармон билан Ички ишлар вазирлиги тузилмаси қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди — бошқармалар ва хизматлар департаментларга бирлаштирилади (шу жумладан, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Жазони ижро этиш департаменти этиб қайта ташкил этилади), ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторига масофадан туриб, мурожаат юбориш имконини берувчи «Смарт маҳалла» ахборот дастури ишга туширилади.

    Ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»га кўра, 2021 йилнинг апрель ойи охиригача Жамоат хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмлари белгиланади.

    Бундан ташқари, Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги белгиланиши лозим (Миллий гвардия тўғрисидаги қонун декабрь ойида қабул қилинган эди).

    Янги тизим, шунингдек, пробация бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини оширишни ҳам кўзда тутади. Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини кунлик назорат қилишда профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик механизмлари жорий этилади. Туман ва шаҳар пробация бўлинмалари тегишинча туман ва шаҳар ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилади.

    Туман ва шаҳар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкентдаги 24 та ички ишлар бўлими ва айрим тузилмаларнинг раҳбарлик лавозимлари мақбуллаштирилиб, бўшатилаётган штат бирликлари пойтахт ички ишлар органларининг профилактика ва тергов-тезкор тузилмаларини кучайтиришга йўналтирилади.

    Фармон билан қуйидаги лавозимлар тугатилди:

    • Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари;
    • Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси (бўлими) бошлиғи;
    • вилоят ички ишлар бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиқларининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари.
    Унинг ўрнига Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг, вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозими жорий этилади.

    Ушбу лавозимнинг асосий вазифалари — патруль-пост ва йўл-патруль хизмати бўлинмалари фаолиятини, шунингдек, маҳаллалар ва жамоат жойларида манзилли профилактик тадбирлар ўтказилишини мувофиқлаштириш ҳамда муқаддам судланган ва пробация ҳисобига олинган шахслар билан ишлаш ҳамда ички ишлар органларининг тунги хизматини ташкил этиш.

    Мавзуга доир: 

    • Ички ишлар органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини шахсий маълумотларини тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади
    • Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳар йили «Энг яхши профилактика инспектори» республика танлови ўтказилади

    05.04.2021, 22:33   Изоҳ (0)   35131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашди

    05.04.2021, 22:08

    Фарғонада қайната ва қайнакасини пичоқлаган шахс оила бузилмаслиги учун суд залидан озод қилинди

    05.04.2021, 21:50

    Самарқанднинг Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди

    05.04.2021, 21:43

    Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди

    05.04.2021, 21:26

    Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилди

    05.04.2021, 20:43

    Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда

    05.04.2021, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.