Тошкентдаги Humo Arena ўйингоҳида 3 апрель, шанба куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг дастлабки жанги Иқболжон Холдоров (1-0, 1 КО) ва Кулва Бушири (13-6-1, 5 КО) ўртасида кечди. Профессионал боксдаги дебютини ўтказган ўзбекистонлик боксчи танзаниялик рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди.
Шу тариқа Холдоров проф рингдаги дебютини нокаутли ғалаби билан бошлади.
Мазкур мусобақада яна етти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади. Кечанинг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)