Тошкентдаги Humo Arena ўйингоҳида 3 апрель, шанба куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги жанги Санжар Турсунов (3-0, 1 КО) ва Иван Юхта (3-2-1, 2 КО) ўртасида кечди.
Дастлабки раундлар ўзбекистонлик боксчининг яққол устунлигида ўтди. Учинчи раунддан бошлаб Юхта ҳам фаолликни оширди. Бироқ Турсунов ҳар бир раундда вазиятни назорат қила олди.
Шу тариқа тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Турсуновнинг ғалабасини қайд этди.
Аввалроқ Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги дебют жангида нокаут билан ғалаба қозонганди.
Мазкур мусобақада яна олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади. Кечанинг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)