Тошкентдаги Humo Arena ўйингоҳида 3 апрель, шанба куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу бокс кечасида Рио—2016 Олимпиадаси совриндори Ҳасанбой Дўстматов (3-0, 3 КО) танзаниялик Муҳсин Кизота (11-3, 5 КО) билан жанг қилди.
Жанг Ҳасанбойнинг яққол устунлигида бошланди. Биринчи раундда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи раундда ҳам танзаниялик боксчи икки марта нокдаун ҳолатига тушди. Раунд ўртасида рефери жангни тўхтатди ва техник нокаутни қайд этди.
Шу тариқа Дўстматов мазкур ғалабадан кейин WBA International камарига эга чиқди. Мазкур камар бунга қадар вакант бўлиб турганди.
Эслатиб ўтамиз, Дўстматов бундан аввалги жангини 2020 йилнинг декабрида Одилжон Сотқиновга қарши ўтказган ва уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Аввалроқ профессионал боксда дебют жангини ўтказган Иқболжон Холдоров танзаниялик рақибини нокаутга учратган, Санжар Турсунов украиналик боксчини мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)