Гватемалада Пакая вулқони отилиб чиқишда давом этмоқда, лава оқими қаҳва плантацияларигача етиб борди ва турар жой биносини вайрон қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Кўп миқдордаги кул даражаси денгиз сатҳидан 3 километр баландликкача етди. Лава оқими Эль Патросинио қишлоғи яқинидаги қаҳва плантацияларигача етиб келди ва битта уйни вайрон қилди.
Вулқоннинг самарали фаолияти деярли 3 километр узунликдаги ғарбий қанотдаги лава оқимининг ҳаракатланишига сабаб бўляпти.
Сейсмик станциялар магманинг кўтарилиши билан боғлиқ бўлган доимий силкинишларни, шунингдек, вулқон ўчоғининг мунтазам газсизланишини қайд этяпти.
Аввалроқ Исландиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Рейкьянес яриморолида 19 март куни олти минг йил ухлаган Фаградальсфьядль вулқони отилгани ҳақида хабар берилди. Вулқон мамлакат пойтахти Рейкьявикдан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган. Reuters хабарига кўра, вулқон содир бўлган жойда узунлиги 500 дан 700 метргача бўлган ёриқ ҳосил бўлган, ундан чиққан лавалар 100 метргача баландликка кўтарилган. Табиий ҳодисанинг дастлабки соатларида лава бир квадрат километрдан ортиқ майдонга (200 га яқин футбол майдонига тенг) тўкилган.
Шунингдек, Суматра оролида Синабунг вулқони ҳаракатга келгани, Сицилияда Этна вулқони, Индонезияда Левотоло вулқони уйғонгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)