• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия президенти Эрдўғон Рамазон ойидан кейин Тоғли Қорабоғга боришини айтди

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Рамазондан кейин (май ойида) Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрига ташриф буюриш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Туркийзабон мамлакатлар томонидан Қорабоғдаги туркий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва қайта тиклашда Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламанки, тез орада Рамазон байрамидан сўнг биз Шушага ташриф буюрамиз, бу биз учун яна бир байрамга айланади», —  деди Туркия раҳбари.

    Таъкидланишича, Эрдўғон Шушага Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан бирга келиш ниятидалигини билдирган.

    Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммити 31 март, чоршанба куни бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Мавзуга доир: Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади

    Маълумот учун, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри 2020 йил ноябрида Озарбайжон назорати остига ўтди. Арманистон кучлари томонидан шаҳарнинг қўлдан берилиши кузда авж олган можаронинг сўнгги воқеаларидан бири бўлди. Шуша стратегик мавқега эга шаҳар бўлиб, Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертдан 10 км жанубда жойлашган. Степанакертни Арманистон билан боғловчи йўл мазкур шаҳардан ўтади. 90 йилларнинг бошида кечган Қорабоғдаги биринчи уруш пайтида шаҳар жиддий зарар кўрган. Ҳозирги кунда Шуша аҳолиси 4 минг кишидан сал кўпроқ.

    Шуша вайрон қилинганидан сўнг  дарҳол Москва воситачилигида Ереван ва Боку можарони тўхтатиш тўғрисида келишувга эришди. Унга мувофиқ Тоғли Қорабоғнинг муҳим қисми Озарбайжон ҳарбийлари назорати остига ўтди ва тинчлик шартномасига риоя этилишини назорат қилиш Россия тинчликпарвар кучларига топширилди. Қўшма кузатув маркази ишида бир неча ўнлаб туркиялик ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда. Илҳом Алиев Озарбайжонга тажовуз қилинса, Туркиядан ҳарбий ёрдам сўрашга тайёрлигини маълум қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Тоғли Қорабоғдаги урушда Арманистоннинг қарийб 3 минг ҳарбийси ҳалок бўлгани маълум қилинди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса декабрь ойининг бошида жанговар ҳаракатлар давомида 2783 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган деб ҳисобланаётгани ва госпиталларда 1245 нафар ҳарбий даволанаётганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Тоғли Қорабоғда рус тили расмий тил деб тан олинди
    • Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади

    01.04.2021, 18:22   Изоҳ (0)   18027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия президенти 2020 йилги даромадлари ҳақидаги декларацияни тақдим қилди

    01.04.2021, 15:57

    Калифорниядаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди. Бу сўнгги 2 ҳафта ичида АҚШда юз берган учинчи оммавий қотиллик

    01.04.2021, 12:22

    Грузияда россиялик журналист Владимир Познернинг ташрифи туфайли норозилик намойиши бўлиб ўтди

    01.04.2021, 11:47

    Сувайш каналининг тўсилиб қолиши оқибатида етган зарар 1 млрд долларга баҳоланди

    01.04.2021, 11:23

    Францияда яна умуммиллий карантин, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 15 миллион доза Johnson & Johnson вакцинаси яроқсиз бўлиб чиқди. Коронахабарлар

    01.04.2021, 11:10

    Навальний очлик эълон қилди

    01.04.2021, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.