• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда COVID-19 билан касалланиш рекорд даражада ўсди, пандемия 2021 йилда тугамайди, Исроилда COVID-бўлимлар ёпиляпти. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    75 ёшдан ошганларни Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлаш Жанубий Кореяда бошланди

    75 ёшдан ошганларни Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлаш Жанубий Кореяда бошланди
    Фото: EPA

    Worldometers портали маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатига, ўтган бир кеча-кундузда COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ 640 205 та янги ҳолат қайд этилган. Бу январдан буён кузатилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

    Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бразилияда қайд этилди — у ерда бир кунда 89 200 кишида вирус аниқланган. Ундан кейинда Ҳиндистон (72 182) ва АҚШ (68 756) бормоқда. Францияда ҳам вазият хавотирли бўлиб қолмоқда — у ерда бир кунда 40 минг киши касалланган.

    Коронавирус пандемияси, афтидан, 2021 йилда тугамайди, деди Россия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати Эпидемиология илмий-тадқиқот марказий институти директорининг илмий иш бўйича маслаҳатчиси Виктор Малеев.

    «Пандемия, албатта, эртами-кечми тугайди, лекин шу йил деб ўйламайман, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти унинг тугаганини эълон қилади», — деди Малеев.

    Шу билан бирга, коронавирус, унинг сўзларига кўра, мавсумий хусусиятга эга, шу сабабли ёзда касалланиш даражаси пасайиши мумкин. Айни вақтда Европада касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда, Африкада ва Осиё мамлакатларининг баъзиларида эса тестдан ўтказиш қамровининг кичиклиги туфайли, вазият номаълум бўлиб турибди.

    Унинг қўшимча қилишича, аҳолининг 70 фоизида коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлганидан кейин, пандемия пасая бошлайди.

    Январда ЖССТ экспертлари дунёнинг турли мамлакатларида оммавий вакцинация бошланган бўлса-да, 2021 йилда коронавирусга нисбатан жамоавий иммунитет шаклланмаслигини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Роспотребнадзор» раҳбари баҳорда COVID-19 пандемияси тугашини тахмин қилди
    • ЖССТ: 2021 йилда COVID-19’га нисбатан жамоавий иммунитет пайдо бўлмайди
    Коронавирусга чалинган беморлар келиб тушмаётгани учун, Исроил касалхоналарида COVID-бўлимлар ёпилмоқда. 30 март куни Рамбам касалхонаси бирорта ҳам коронавирусга чалинган беморни қабул қилмаган, бир ой аввал эса бу ерга ҳар куни 15 нафардан бемор ётқизилар эди. Ассута ва Меир касалхоналарида ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилмоқда. Бошқа баъзи шифохоналарга коронавирусда гумон қилинган бир нафардан бемор келиб тушган.

    Исроилда энг кўп COVID-беморлар ётган, бир пайтлар бир йўла 140 нафар бемор даволанган Ҳадасса касалхонаси — Эйн-Керем 30 март куни бор-йўғи уч нафар янги беморни қабул қилган.

    Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, мамлакатнинг барча тиббий марказларида даволанаётган оғир касаллар сони 400 га яқин. 25 январда уларнинг сони 1100 дан ошарди. Бир ойча аввал баъзи беморлар касалхонага ётиш учун соатлаб навбат кутарди.

    Таъкидланишича, ушбу вазият Исроилда аҳолининг оммавий эмланиши билан боғланмоқда.

    Мавзуга доир: Исроилда вакцинация коронавирусни енгишни бошлади, бунга «британча» штамм ҳам тўсиқ бўлмаяпти

    Шунингдек:
    • Британияда AstraZeneca вакцинаси билан эмлангандан кейин тромбоз ҳосил бўлиши билан боғлиқ 30 та ҳолат ҳақида хабар берилди. Мутахассислар 24 мартгача келиб тушган шундай ҳисоботларни ўрганиб чиқди. Уларнинг 22 таси серебрал веноз синуслар тромбози билан боғлиқ бўлиб чиқди. Pfizer-BioNTech вакцинаси билан эмлаш вақтида бундай ҳолатлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
    • Грузияда COVID-19’га қарши эмлашдан кейин ножўя таъсирлар юз бериши билан боғлиқ 27 та ҳолат аниқланди. Март ўрталаридан бошлаб 3800 киши эмланган бўлса, шуларнинг 27 нафарида иккиламчи таъсирлар ёки реакциялар кузатилган, тўртта ҳолатда интенсив даволаш, учтасида — касалхонага ётқизиш, иккитасида — реанимация чоралари талаб этилган. Грузияда аҳоли AstraZeneca ва Pfizer вакциналари билан эмланмоқда.
    • Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекциясига қарши маҳаллий вакцина яратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, вакцинани ишлаб чиқиш билан 2021—2023 йилларда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Беларусь Миллий фанлар академияси шуғулланади.
    • Россияда эса дунёдаги биринчи касалланиб ўтган одамлар қони плазмаси асосидаги коронавирусга нисбатан иммуноглобулин рўйхатдан ўтказилди. Ушбу «Ковид-глобулин» дориси организмга касалликни енгиб ўтишда ёрдам беради ва одам иммунитетини мустақил тарзда тезроқ антитаналар ишлаб чиқишга ўргатади.
    • Африкада коронавируснинг янги варианти аниқланди, у ўз ичига 40 та мутацияни олган бўлиши мумкин. Янги вариант биринчи марта Анголага келган Танзания фуқароларида қайд этилган. Вариант айни пайтда Жанубий Африка Республикасидаги лабораториялардан бирида ўрганилмоқда. Шунингдек, Африка пандемиянинг учинчи тўлқини томонга ҳаракатланиб бораётгани айтилмоқда.

    02.04.2021, 10:58   Изоҳ (0)   22801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайванда поезд рельсдан чиқиб кетди, 36 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    02.04.2021, 10:57

    Европа Иттифоқи Эроннинг саккиз нафар фуқароси ва уч юридик шахсига нисбатан санкция қўллашни келишиб олди

    02.04.2021, 08:32

    Қозоғистон ССВ мамлакатда Кавасаки синдроми тарқалгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    02.04.2021, 06:06

    Словакияда «Спутник V» вакцинаси билан боғлиқ можародан кейин янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

    02.04.2021, 05:46

    Мексикада оиланинг туғилажак фарзанди жинси ҳақидаги маълумот ёзилган баннер билан учиши керак бўлган самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

    02.04.2021, 05:15

    Грузияда норозилик намойишларига сабаб бўлган россиялик журналист карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди

    01.04.2021, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.