Мазаси оғизда қоладиган ушбу нонли рулетлар нонушта ёки газак учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- оқ нон – 10 бўлак;
- қаттиқ пишлоқ – 10 бўлак;
- сосиска – 10 дона;
- тухум – 2 дона;
- қуритилган нон – 120 грамм;
- ўсимлик мойи – 200-300 мл.
- Ноннинг четки қисмлари ажратиб олинади ва қолган қисми юпқалашгунча яхшилаб ёйилади.
- Ноннинг ҳар бир бўлагига пишлоқ ва сосиска қўйилади ва нон рулет шаклида ўралади.
- Тухум вилка ёрдамида аралаштирилиб, унга нонли рулет ботириб олинади.
- Сўнгра қуритилган нонга ботирилади.
- Ўсимлик мойи қизитилиб, рулетлар қизаргунча қовурилади.
- Тайёр бўлганидан сўнг ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қоғоз салфетка устига қўйилади.
- Нонли роллиларни соус билан биргаликда дастурхонга тортиш мумкин.
Изоҳ (0)