“Толибон” ҳаракати Кобул шаҳридаги гўзаллик салонларини оммавий ёпишни бошлади. Бу ҳақда Тоlo News хабар берди.

Гувоҳларга кўра, Афғонистон пойтахтидаги бинолар текширилмоқда. Агар ичида аёллар салони аниқланса, улар талон-тарож қилинмоқда. Бунга қадар гўзаллик салонларида қарийб 60 минг нафар аёл ишган. Уларнинг аксарияти оиласининг асосий боқувчиси бўлган.
2024 йил охирида “Толибон” афғон аёлларига шифокор ва ҳамшираликка ўқишни тақиқлаган эди. Бу соҳалар аёллар учун олий маълумот олишнинг сўнгги имконияти бўлган. Чунки 2022 йил декабрида “Толибон” уларга университетларга киришни ҳам ман этган эди.
“Толибон” ҳокимият тепасига келгач, хотин-қизларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий этилди. Тақиқлар туфайли аёллар ва қизлар таълим олиш, ишлаш, спорт, саёҳат қилиш ва дам олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар:
- афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши;
- эркакларга аёллар учун кийим тикиш;
- аёлларнинг эркак шифокорларга бориши;
- аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши;
- аёлларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши,
- оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши,
- аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш,
- аёлларнинг сотувчилари билан савдолашиш,
- акушер ва ҳамшираликка ўқиш,
- аёлларга бир-бири билан гаплашиш тақиқланган.
Канада, Австралия, Германия ва Нидерландия аёллар дискриминацияси туфайли Халқаро судга “Толибон” устидан даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи.
Изоҳ (0)