Президентнинг тегишли қарорига асосан Насрулла Бабаев қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Бабаев тайинловга қадар Қурилиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан аввал Ўзбекистон транспорт вазирига янги ўринбосар, Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис, Тошкент вилояти ҳокимига янги ёрдамчи ва маслаҳатчи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондаги иккита ОТМга раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)