• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллатга «нажот йўли»ни кўрсатган жадид. Абдурауф Фитрат ҳаётига чизгилар

    ХХ аср бошларида бутун Туркистонда янги кучга кира бошлаган жадидчилик ҳаракати ўлканинг барча соҳадаги ишларининг келажагини белгилаб берди. Жумладан, янги адабиёт, публицистика, сиёсат ва ҳоказолар. Давр ушбу йўналишларнинг характерини аниқлаб берган намояндаларини ҳам ўртага чиқарди. Ушбу ислоҳотчилик, яъни жадидчилик номи билан тарихга кирган кенг қамровли ҳаракат жамиятнинг барча соҳаларини тенг қамраб олди. Ўша давр кўзга ташланган ислоҳотчи шахсларидан бири Абдурауф Фитрат (1886 – 1938) бўлиб, унинг фаолияти ва ижоди яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади, десак муболаға бўлмайди. Жадидшунос олим, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети проректори Зайнобиддин Абдурашидов буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди ҳақида съоз юритади.

    Фитрат ҳаёти ва ижоди замонавий тадқиқотчилар томонидан жуда кенг ўрганилганига қарамай, унинг илк фаолияти ва таржимаи ҳоли, хусусан, Туркияда ўтказган йилларига оид кўп саволлар ўз жавобини топгани йўқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Абдурауф Фитрат шубҳасиз ХХ аср биринчи чораги Марказий Осиё зиёлиларининг энг кўзган кўринган ва таъсир доираси кучли бўлган вакилларидан бири ҳисобланади. У ёзувчи, шоир, журналист, сиёсий арбоб ва Туркистон жадидчилигининг ғоявий етакчиларидан бири сифатида танилган.

    Фитратнинг илк ҳаёт йўли ҳақида, айниқса 1909 йилгача бўлган даври борасида биз деярли ҳеч нарса билмаймиз. Фитрат ижоди ва ҳаёт йўлини ўрганган барча тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, у 1886 йили савдогар оиласида дунёга келган. Фитрат анъанавий бошланғич эски мактабни тугатгандан сўнг ўқишини аввал Мири Араб мадрасасида, сўнг Бухородаги яна бир бошқа мадрасада давом эттирган. Бухоро амири Абдулаҳадхон саройида хизмат қилган Неъматуллоҳ Муҳтарам ХХ аср бошларида тузган тазкирасида қайд этишича, Фитрат ёш бўлишига қарамай Бухоро адабий давраларида етарли даражада машҳур бўлган. У «Мижмар» (Ёқимли ҳид тарқатувчи чўғдон) тахаллуси остида шеърлар ёзган. Неъматуллоҳ Муҳтарам Фитратни Ҳожи Мулла Абдурауф, деб тилга олади. Бундан кўринадики, Фитрат ёшлик чоғида ҳаж амалини бажариш учун саёҳатга чиққан ва Шарқда Туркия, Ҳиндистон, Арабистон ҳамда марказий Россия – Москва, Петербург бўйлаб саёҳат қилади. Фитрат ўша вақтда ҳаж сафарининг анъанавий йўли ҳисобланган Ҳиндистон орқали эмас, балки темир йўл билан Одесса, Туркия орқали Арабистонга сафар қилган ва Ҳиндистон орқали Бухорога қайтиб келган.

    Фитрат, ўзи ёзишига қараганда, дастлаб жадидларга қарши бўлган ва айрим кишиларнинг таъсири остида унда янги усул мактаби ва умуман, жадидчиликка мойиллик, қизиқиш пайдо бўлган. У бухоролик ёшларнинг биринчилари қаторида Туркияга ўқишга кетди. 1910-1914 йиллар давомида Туркияда таҳсил олган Фитрат Туркистонга анчагина машҳур шахс сифатида қайтиб келди. Унинг 1911-1912 йилларда Истанбулда нашр қилинган «Мунозара» ва «Баёноти сайёҳи Ҳиндий» каби биринчи насрий асарлари ҳамда «Сайҳа» шеърий тўплами нафақат Бухоро, балки бутун Туркистон жадидларини яна-да кучлантирди. Садриддин Айнийнинг таъбири билан айтганда, Фитратнинг биргина «Мунозара»си давр тараққиётига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатди.

    XIX асрнинг охириги чорагида Қримда дунёга келган «усули жадид» мактаблари Россия империясининг мусулмонлар яшайдиган минтақаларида кенг ёйила бошлади. Мактаблар Туркистонга ҳам ёйилди. Лекин бу мактаблар динга зид келишини даъво қилган уламо қаршилигига дуч келди. Айниқса, бундай қаршилик Бухорода 1908 йилда очилган мактаб атрофида жуда катта жанжалга сабаб бўлди. Фитрат ана шу мактаб жанжали таъсирида яратган «Мунозара» асари янги усул мактаблардан мусулмон дунёси шариат юзасидан фойдаланиши мумкинлигини исбот эта олди. Фақат шу асарнинг босилиб чиқиши туфайлигина Бухорода янги усул мактаблари қайта очилди ва улардан мулла-мударрисларнинг тавқи лаънатлари олиб ташланди.

    «Мунозара»нинг марказида бухорлик ёшлар ташкил этган биринчи «усули жадид» мактаби ва унинг атрофида пайдо бўлган жанжал воқеалари туради. Ушбу мактабнинг тарихига қисқача назар ташлаймиз. Мактаб 1908 йил 5 октябрь куни Садриддин Айний, Абдулвоҳид Мунзим, Ҳомидхўжа Меҳрий ва Аҳмаджон маҳдум Ҳамид (бу иккиси Айнийнинг мадрасадош дўстлари эди) тарафидан Абдулвоҳид Мунзим ҳовлисида очилади. Орадан деярли бир йил ўтиб, 1909 йил 6 сентябрь куни мактабда тантанали очиқ имтиҳон ўтказилади. Бухорода жадид мактабларини тақиқига олиб келган воқеалар айнан шу куни содир бўлди. Фитрат бу ҳақда орадан 20 йил ўтиб ёзган бир мақоласида шундай эслайди:

    «1908-йилда (Фитрат бу ерда йилни янглиш кўрсатади, асарнинг марказида турган воқеалар 1909 йил бўлган эди. Юқорида бу ҳақда ёзиб ўтилди – А.З.) ёзганим бир асаримда Бухоро амирига қаратилган бир хатим бор... (бу хат «Мунозара»нинг сўнгида илова қилинган – А.З.) Лекин 8 йилда Бухоро хонлигида ҳукм сурган диний таассубни ва шунга таянган идора усули... ҳибс қилиш, ўлдириш, сангсор (тошбўрон – А.З.) қилиш кундаги одатлардан эди. У замонларда китоб ёзишнинг ўзи «кофирлик» эди. Мен шу вақтларда биринчи асаримни ёздим. Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир кўп расмий идораларни танқид қилдим».

    «Мунозара» Истанбулда чоп этилганидан кейин Бухорога турли йўллар билан яширинча олиб келинди. «Мунозара»нинг асл форсча матни ҳатто 1914 йилда ҳам Россия имприяси ҳудудига олиб кирилиши Петербургдаги чет эл нашрлари цензорлиги тарафидан тақиқланди. «Мунозара» Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг яқин издошларидан бўлган Ҳожи Муин ибн Шукруллоҳ тарафидан ўзбекчага таржима қилиниб, олдин «Туркистон вилоятининг газети»нинг 1912 йилги сонларида, сўнг 1913 йили китобча шаклида Тошкентда босилиб чиқди. Ушбу асарга биринчи бўлиб Маҳмудхўжа Беҳбудий, сўнгра рус олими В.Андреевнинг тақризлари эълон қилинди.

    Туркиядан қайтган Фитрат мактаб ишлари билан шуғулланар экан 1915-1916 йиллар давомида қатор асарлар ҳам нашр қилди. Булар «Оила», «Раҳбари нажот», «Қисқача ислом тарихи» ва бошқалар. 1920 йилларда Фитратнинг «Чин севиш», «Ҳинд иҳтилолчилари», «Або Муслим» драмалари саҳнага қўйилди ва ўз даври адабий танқидчилари тарафидан жуда илиқ кутиб олинди. Айниқса, унинг бу даврдаги ижоди озодлик туйғулари билан тўлиб тошган эди. Юқоридаги асарларнинг барчасида бир мақсад – миллат озодлиги, мустақиллик нашидаси, ҳуррият, эркинлик мавзуси илгари сурилди. Бу ҳолат унинг шеърларида яққол сезилади. Унинг «Миррих юлдузига» шеърида даврнинг манзараси, болшевиклар сиёсатининг туб моҳияти, улар олиб борган сиёсат бус-бутунлигича очиб берилган эди.

    1917 йилдан бошлаб Фитрат маориф ишларидан бироз чекиниб, сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлади. Бухоро жадидларининг ташаббуси билан тузилган «Ёш бухоролилар» партияси саркотиблиги вазифасини бажарди, Самарқандда нашр қилинган «Ҳуррият» газетасида аввал фаол муаллиф сифатида қатнашган бўлса, қисқа вақт ўтиши билан унинг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борди.

    Фитрат бу даврда Россиядаги Муваққат ҳукумат билан ўзаро тенглик асосида алоқаларни йўлга қўйиш борасида жуда кўплаб мақолалари билан сиёсий фаолиятини давом эттирди. Аммо Фитрат орзу қилган тенглик, ҳуррият орзуси болшевиклар томонидан чил парчин қилинди. Шу сабаб «большевик балоси» бош кўтарган 1917 йилнинг октябрида содир бўлган тўнтаришни «юрт қайғуси» сифатида қабул қилди.

    1918 йили Тошкентга келган Фитрат ўз атрофига ёшларни йиғиб «Чиғатой гурунги»ни ташкил қилди. Бу жамият 3 йил фаолият олиб борган бўлишига қарамай, нафақат ўзбек тили ва адабиёти, балки умуман янги ўзбек маданиятининг шаклланиши ва тараққиёт тарихни буткул янги, замонавий илм асосида ўрганишни бошлаб берди. «Чиғатой гурунги» янги Ўзбекистон тарихидаги маҳаллий зиёлилар тарафидан тузилган биринчи илмий тадқиқот жамияти сифатида тарихга кирди. Айни шу жамият ҳозирги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг ҳам тамал тошини қўйди. Гурунг аъзолари томонидан қатор илмий рисолалар, айниқса, тил, имло масаласига оид нашрлар эълон қилинди.

    1920-1923 йиллар давомида янги тузилган Бухоро ҳукумати таркибида турли юқори лавозимларда ишлаган Фитрат турли сиёсий айбловлар билан ишдан бўшатилди ва Москвадаги «Жонли шарқ тиллари» институтига юборилди. Шу даврдан бошлаб Фитрат умрининг охирига қадар фақат илмий изланишлар билан машғул бўлди.

    Фитратнинг адабий асарлари, хусусан, унинг драматург сифатидаги фаолияти замондошлари томонидан якдиллик билан эътироф этилди. 1916-1930 йиллар оралиғида у ўндан ортиқ драмалар ёзди. Айниқса, 1920 йилларда ёзган «Ўғузхон», «Чин севиш», «Ҳинд иҳтилолчилари», «Абулфайзхон» каби драмалари катта шуҳрат қозонди. «Чин севиш» драмасида биз олдинги Фитрат, яъни ғарб илм-фанини ўрганишга бўлган тарғиботнинг бошқа бир даражага ўтгани, яъни  сиёсий жиҳатдан етукликка эришган Фитратни кўрамиз. У асар қаҳрамони Каримбахш тилидан бу каби  ғояларини қуйидагича ифодасини кузатиш мумкин: «Оврупо ишларини ўрганмак албатта керакдир. Оврупода ўқимоқ опруполиларни инсофли, адолатли деб мақтамоқ учун эмас, улардан ўзимизни сақламоқ, тишли-тирноқли бўлиш учун керакдир.»

    Фитрат бундан бироз аввалроқ ёзилган «Шарқ сиёсати» номли мақоласида Ғарбга бўлган муносабатини, унинг ҳақиқий сиёсати нимада эканлигини очиб ташлаган эди. Бир вақтлар  «Шарқға маданият мактаблари, инсоният мадрасалари очармиз» деган баҳона билан Туркистонни қонга ботириб, унинг юзини топтаган босқинчи «жаҳонгирлари фоҳишахона ва майхонадан бошқа бир нарса» олиб келмади. Фитрат шу ўринда ўзига ўзи савол беради: «Ажабо, Оврупа жаҳонгирлари бу ишларини билибми қилдилар, билмасданми қилдилар?» Жавоби эса «Албатта, билиб қилдилар, жўрттага қилдилар». Фитрат мақоласида мустамлакачиларнинг асосий мақсадлари қўл остига олинган мазлум халққа «маданият бериш», «маориф тарқатиш», «тараққий этдурмак» эмас, «турли фоҳишахоналар, майхоналар очиб, бизнинг ахлоқимизни бузмоқ» ва охир оқибатда  «бизни ишдан чиқармоқ ва ўз қўллариға муҳтож қилиб қўймоқдир». Фитрат бу фикрларни ёзар экан, сиёсий жиҳатдан анча етишган, халқни ҳақиқий аҳволдан бохабар қилиш учун ҳеч нарсадан тап тортмай фикр юритадиган шахс сифатида кўринади.

    Мантиқан олиб қараганда «Ҳинд иҳтилолчилари»ни «Чин севиш»нинг давоми дейиш мумкин. Лекин улар айри икки асар. «Ҳинд иҳтилолчилари»да Фитратнинг она Ватанга бўлган муҳаббати, унинг эрки учун ҳамма нарсага тайёр бўлган «Юртимизни қутқарамиз. Яшасин истиқлол!», деб мустабид тузумга қарши қўзғалган исёнкорни кўрамиз. Унинг 1922 йили нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» тўпламидан жой олган «Ўгут» шеърида Фитратнинг юрт эркинлиги учун кураш, бир дақиқа ҳам ҳурриятга эришиш маслагидан қайтмасликка ундов жуда яхши кўринади.

    Фитрат ўз драмаларида, шеърларида Шарқ, хусусан, Ҳиндистон халқининг мустамлакачи инглизларга қарши кураши орқали она Ватан – Туркистоннинг туганмас дардларини ифода қилди.

    Фитрат тарихий драма жанрига асос солди. У «Абулфайзхон», «Або Муслим» каби драмаларида тарихга юзланар экан, ўтмишдаги воқеликнинг мазмун-моҳиятини тарихий шахслар образи орқали уларнинг тақдирлари мисолида қайта жонлантиришга ҳамда улардан замон учун керакли хулосалар чиқаришга муваффақ бўлган ижодкордир.

    Фитратнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тарихнинг энг қалтис дамларида Миллат ва Ватанга хизмат қилишнинг ёрқин намунасидир. Йирик жадидшунос олим Бегали Қосимовнинг сўзлари билан айтганда, ҳар қандай ҳолда ҳам халқ билан бирга бўлиш, унинг манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиш, ҳар нарсадан муқаддас билиш Фитрат шахсиятининг энг муҳим хусусиятларидан эди.

    30.03.2021, 11:23   Изоҳ (0)   101639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

    30.03.2021, 11:14

    Ўзбекистонда тўрт ойдан бери биринчи марта бир кунда COVID-19 билан боғлиқ иккита ўлим расман қайд этилди

    30.03.2021, 10:37

    Тошкент—Андижон йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади

    30.03.2021, 10:11

    Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис тайинланди

    30.03.2021, 09:58

    Муросанинг калити ечимда: алифбо ҳаммага қулай бўлсин!

    30.03.2021, 09:45

    «Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!». Олий Мажлис депутатлари ЛГБТ фаолларининг тарғиботи ва провокацияларини қоралади

    30.03.2021, 09:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Леди Гага Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 3 июн, 15:40

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:30

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.