Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Абдусамат Мўминов транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Маълум қилинишича, Абдусамат Мўминов бунга қадар Президент Администрациясида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда Илҳом Маҳкамов номзодини транспорт вазири лавозимига маъқуллаган эди. 2020 йилнинг октябрида Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди. Унга қадар транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитасига янги раис, мудофаа вазирига биринчи ўринбосар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)