2021 йил 6 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент—Андижон—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Рейслар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
- Тошкент—Андижон (124 минг сўмдан бошлаб);
- Тошкент—Андижон—Тошкент (211 минг сўмдан бошлаб).
Аввалроқ Намангандан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилиши, апрель ойидан Наманган—Тошкент рейси ҳам тикланиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)