Шоҳрух Шораҳметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент тегишли қарорига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Тайинловга қадар Шораҳметов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шоҳрух Шораҳметов 2019 йилнинг май ойидан 2020 йилнинг июлига қадар молия вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Маълумот учун, Шоҳрух Шораҳметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Ekseter университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)