• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада ўзганинг пластик картасидан пул ўғирлаб, уларни тотализаторга тикиб юборган мактаб ўқувчиси судланди

    Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўзганинг пулини ўзлаштирган вояга етмаган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг «б» банди (компьютер тизимига рухсатсиз кириб, содир этилган ўғрилик) билан вояга етмаган А.Х.ни айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилди. Вояга етмаган бу ўсмир 11-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси, мактабда аъло баҳоларга ўқиб келган, ўқиш жойидан ижобий тавсифланган.

    Иш ҳолатига кўра, вояга етмаган А.Х. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида А.Р.га тегишли бўлган пластик картасини ўзи фойдаланиб келаётган Huawei 9 русумли телефон аппаратидаги «Бепул» иловасига рўйхатдан ўтказиб олган.

    Мазкур пластик картада мавжуд бўлган 1 миллион 529 минг сўм пул маблағларини 2020 йил сентябрь ойида бўлиб-бўлиб қариндоши Ҳ.А.га тегишли бўлган пластик картага ўтказиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Судланувчи суд мажлисида ўғирланган пулларни 1XBET интернет ўйинига тикиб юборгани, шу ўйинга ўрганиб қолгани сабабли оқибатини тушунмай жиноят содир этиб қўйганини, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирган.

    Суд судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлиги ва вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, аслида мазкур жиноят учун қонунда фақатгина озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган бўлса-да, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, кодекснинг 841-моддаси тартибида бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Унинг зиммасига сутканинг соат 20:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқмаслик ва назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланди.

    Бундан аввал Тошкентда банкоматдан 82 миллион сўм ўғирлашга уринган 26 ёшли йигит қўлга олингани, Каттақўрғон шаҳрида дўкондан 8 миллион сўмлик телефонларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятида 30 га яқин автомобилни талон-торож қилган гуруҳ ушлангани ҳақида хабар берилганди.

    30.03.2021, 07:34   Изоҳ (0)   13504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда гиёҳванд моддаларни оёқ кийимга яшириб ўтмоқчи бўлганлар қўлга тушди

    30.03.2021, 07:22

    Uzbekistan Airways багаж ташиш қоидаларини ўзгартирди

    30.03.2021, 07:11

    Селлар ичидаги Ўзбекистон, Сара Обаманинг вафоти, дунёдаги энг катта қабристон. 29 март суратлари

    29.03.2021, 23:58

    Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

    29.03.2021, 23:46

    Ўзбекистондаги аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади

    29.03.2021, 23:22

    Навоийда ёққан 15 дақиқалик кучли ёмғир аҳоли экин майдонлари ва томорқаларига зарар етказди

    29.03.2021, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.