• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мамлакатда углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича катта салоҳият бор. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан бу борада 1 миллиард 355 миллион долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Шундан қарийб 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа 2021 йилда ишга туширилади. Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларида жойлашган ушбу корхоналарда 11 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилади. Йилига 450 миллиард сўмлик товарлар ишлаб чиқарилиб, 15 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳамда қарийб 30 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади. Ушбу корхоналарда 260 киши иш билан таъминланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, айни пайтда умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган 18 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

    Умумлаштириб айтганда, 2021 йилги ва истиқболдаги барча лойиҳалар натижасида 3 миллард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади, тармоқнинг экспорт салоҳияти 1 миллиард 300 миллион долларга етади. Янги корхоналарда 3 минг 500 га яқин иш ўрни ташкил этилади.

    Яна бир муҳим жиҳати, ушбу корхоналар фаолияти йўлга қўйилганидан сўнг табиий газни чуқур қайта ишлаб олинадиган янги маҳсулотлар қиймати 2 миллиард 100 миллион доллардан ошади. Яъни қўшилган қиймат 14 баробар кўпаяди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кимёвий хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар негизида талаб юқори бўлган товарлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида «Навоийазот» ва «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятларида ҳамда Қорақалпоғистонда 3 та йирик технологик кластерни барпо этиш режалаштирилган.

    Хусусан, «Навоийазот»да умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион долларлик 16 та лойиҳа, «Фарғонаазот»да жами 334 миллион долларлик 4 та лойиҳа, Қорақалпоғистон Республикасида салкам 687 миллион долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилади.

    Давлат раҳбари ишлаб чиқариш ва илм-фан ўртасида интеграцияни ривожлантириш масаласига доим алоҳида эътибор қаратади. Шу мақсадда Тошкентнинг Улуғбек шаҳарчасида илмий кимё кластерини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Унга кўра, 60 гектар майдонда маъмурий ва ўқув бинолари, лабораториялар, Ўзбекистон—Корея илмий маркази, илмий ходимлар учун турар жойлар, ётоқхона, амфитеатр, боғ ва қуёш электр станцияси барпо этиш кўзда тутилган. Бу ерда 8 минг нафар талаба таҳсил олиши ҳам мумкин бўлади.

    Шунингдек, мазкур илмий кластер Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти ҳамда Чирчиқ шаҳридаги ишлаб чиқариш лабораторияларини ўз ичига олади.

    «Кимё саноатига жуда катта маблағ бердик. Энергия самарадорлиги жиҳатидан технологиялар янгиланди. Энди бу тармоқ қўшилган қиймат берадиган вақт келди. Жуда катта имкониятлар бор. Агар ҳар бир йўналиш бўйича миқдорини, сифатини, нархини жой-жойига қўйсак, экспорт 5—6 баробар ошади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари талаб этаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги-янги лойиҳалар шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда кимё корхоналаридаги давлат улушини қисқартириш, уларни трансформация қилиш, соҳага корпоратив бошқарув ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш борасидаги ишлар юзасидан ҳам маълумот берилди.

    «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан вазифалар қўйилди.

    Тадбирда ичимлик суви тармоқлари ва автомобиль йўллари ҳолати бўйича ўтказилган хатлов натижалари ҳам кўриб чиқилди. Бу йил 7 минг 184 километр қувурлар, резервуар ва насос станциялари қурилиб, 1 минг 106 та маҳаллага тоза ичимлик суви етказилади. Натижада 4 миллиондан зиёд аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Шунингдек, 2021 йилда 16 минг 800 километр йўллар таъмирланиши айтиб ўтилди.

    Давлат раҳбари халқаро тажрибани қўллаб, қурилишни арзонлаштириш, эксплуатация сифатини таъминлаш, ажратилган маблағлар манзилли ва самарали ишлатилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлаши, Халқаро театр куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллагани ҳамда Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

    29.03.2021, 23:46   Изоҳ (0)   29397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади

    29.03.2021, 23:22

    Навоийда ёққан 15 дақиқалик кучли ёмғир аҳоли экин майдонлари ва томорқаларига зарар етказди

    29.03.2021, 22:45

    Бекободлик аёлнинг эски Telegram аккаунтидаги шахсий расмларини интернетда тарқатиб юбормаслик учун ундан 5 млн сўм сўраган 15 ёшли қиз ушланди

    29.03.2021, 22:33

    Тошкент вилояти «СЭС» бўлим мудирлари пора билан қўлга тушди

    29.03.2021, 22:21

    Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди

    29.03.2021, 22:08

    Ўзбекистонда 11 кунда 150 минг нафардан ортиқ бола полиомиелитга қарши эмланди

    29.03.2021, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.