Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вақти билан 28 март тонгида бўлиб ўтган UFC 260 мусобақасининг энг ёрқин чиқиши муаллифларига бонус тақдим этилди ва кечанинг энг яхши жанги аниқланди.

Фото: UFC

Фото: UFC

Френсис Нганну ва Шон О`Мелли кечанинг энг ёрқин чиқиши учун 50 минг доллар миқдорида бонусга эга бўлди. Нганну чемпионлик жангида Стипе Миочични нокаутга учратган бўлса, Шон Томас Алмейдани нокаут билан ютди.

Висенте Люке ва Тайрон Вудли ўртасидаги тўқнашув мусобақанинг энг яхши жанги сифатида эътироф этилди. Бу баҳсда Люке бириничи раундда бўғиш усули билан Вудлини таслим этди. Уларнинг ҳар иккиси 50 минг доллардан мукофот пулига эга бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар