Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ—2022 саралаши 2-тури доирасида ўтказилган Сербияга қарши ўйиндаги (2:2) баҳсли ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Мен натижани тушунтириб беролмайман. Серб жамоасини яхши ўрганиб чиқдик. Биз улар билан қандай ўйнашни билардик, буни биринчи бўлимда намойиш ҳам этдик. Биз учрашув пайтида уларнинг ўзгариши мумкинлигини билар эдик ва шунга мослашишимиз лозим эди. Серблар иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. Шундан сўнг рақиб ҳисобни тенглаштирди, аммо биз тўхтаб қолмадик ва яна вазиятлар яратдик.Эслатиб ўтамиз, Сербия — Португалия ўйинининг иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Криштиану Роналдунинг зарбаси дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Аммо учрашувни бошқариб борган нидерландиялик ҳакамлар голни инобатга олмади. Ушбу баҳсда VAR ва голни аниқлаш тизимидан фойдаланилмади.Агар Роналдунинг голи ҳисобланганида, адолатдан бўлар эди. Албатта, бу бизнинг етарли даражада яхши ўйнай олмаганимизни қоплай олмайди. Аммо агар тўп дарвозага кирдими, демак у ҳисобланиши керак. Ўйин охирида ҳакам нима бўлганини кўрди ва хатога йўл қўйгани учун ёнимга келиб, узр сўради.
Фернанду Сантуш, Португалия терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)