• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда «британча» ва «африкача» штаммлар аниқланди, Тожикистонда тўй меҳмонларини кўпайтиришга рухсат берилди. Марказий Осиё коронахабарлари

    Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ сўнгги янгиликлар — «Дарё» дайжестида.

    Қозоғистон

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 21 мартдан буён амал қилиб келаётган карантин чекловлари узайтирилди. Шаҳар бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин тегишли қарорни имзолади. Унга кўра, 29 мартдан 12 апрелгача шаҳарда амал қиладиган янги чекловлар диний тадбирларни тақиқлайди, хусусан, жамоавий намоз ўқиш, Рамазон ойида эса ифторлар ўтказиш мумкин эмас, шунингдек, дафн маросимлари ва бошқа маъракалар ҳам яқин оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтиши керак. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари ва талабалар таълимнинг масофавий шаклига ўтказилади.

    Жандарбек Бекшин 26 март куни Олмаотада коронавируснинг янада юқумлироқ деб ҳисобланувчи «британча» ва «жанубий африкача» штаммларига хос бўлган мутациялар аниқланганини маълум қилди. «Янги штаммларнинг юқумлилик даражаси аввалги одатий штаммга қараганда 70 фоизга юқори… Айнан шу нарса сўнгги вақтларда шаҳарда кузатилаётган касаллик юқишининг ўсишига туртки бермоқда», — деди у.

    28 март ҳолатига, бир кеча-кундузда Қозоғистонда 1492 кишида коронавирус аниқланган. Олмаотада бир кун аввалгига нисбатан (510 киши) камроқ касалланиш ҳолатлари (415 киши) аниқланган. Нур-Султонда эса 346 кишида касаллик аниқланган. Мамлакатда пандемия бошидан буён коронавирусни юқтирганлар сони 241 873 кишига етган.

    Қозоғистонда 1 февралдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Мамлакат аҳолиси «Спутник V» вакцинаси билан эмланмоқда. Ҳозирда Россиянинг вакцинаси Қозоғистондаги Қарағанда фармацевтика мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

    Қирғизистон

    Қирғизистонда эса ҳозирча чеклов чоралари киритилмайди, аммо жамоат жойларида санитария қоидалари кучайтирилади. Хусусан, фуқаролар жамоат жойларида ниқоб тақиши керак. Бу ҳақда бош вазир биринчи ўринбосари ва Республика коронавирусга қарши кураш штаби бошлиғи Артём Новиков кўрсатма берди.

    Унинг айтишича, бундан кейинги чоралар маҳаллий ҳукумат органлари томонидан минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб қўлланилади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассасаларда, ёпиқ биноларда ниқоб тақиш режимига сўзсиз риоя қилиниши керак, деди Новиков.

    Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳоллари кўпаймоқда. Расмий маълумотларга қараганда, мамлакатда ҳар куни 100 га яқин ҳолат аниқланмоқда. Хусусан, 29 март ҳолатига, ўтган бир кеча-кундузда Қирғизистонда 71 кишида COVID-19 аниқланган, шулардан 53 нафари Бишкек фуқароларидир. Шу тариқа, пандемия бошидан буён коронавирусга чалинганлар сони 88 163 кишига етган.

    Қайд этиш жоиз, бугун, 29 март куни Қирғизистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи бўлиб соғлиқни сақлаш вазири Олимқодир Бейшеналиев Хитойнинг SinoPharm вакцинаси билан эмланди.

    Тожикистон

    Скриншот: Asia-Plus

    Скриншот: Asia-Plus

    Тожикистонда 100 нафаргача одам иштирокида тўйлар ўтказишга рухсат берилди, аммо санитария ва эпидемияга қарши чораларга риоя қилиниши шарт. Бундай қарор Республика COVID-19 инфекциясига қарши кураш штаби томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ санитар-эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши сабабли қабул қилинган.

    Ўтган бир йил давомида Тожикистонда тўйларда кўпи билан 30-40 кишини чақириш мумкин эди. Ўтган йилнинг апрелида эса тўй маросимларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилган эди. 2020 йил ёз фасли бошида эса меҳмонларнинг сонини чеклаган ҳолда, фақат яқин қариндошлар иштирокида 30-40 кишилик тўйларга рухсат берилганди.

    Тожикистонда 22 мартдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Давлат раҳбарининг вакцинация бўйича имзолаган фармонига кўра, мамлакат аҳолисини эмлаш аҳолининг заиф гуруҳлари ўртасида босқичма-босқич амалга оширилади.

    26 январь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг парламентга анъанавий йиллик мурожаатида мамлакатда коронавирус устидан ғалаба қозонилганини маълум қилганди. Ўшанда 11 январдан буён мамлакатда бирорта ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмагани хабар берилганди.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд кетма-кет бешинчи кун янгиланди.

    Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 82 536 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 28 март куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 196 та касалланиш ҳолати аниқланган. Бу 2021 йил ҳисобидан янги антирекорддир. Бундан аввалги энг ёмон кўрсаткич (194 та ҳолат) бир кун аввал — 27 март куни қайд этилган эди.

    Аввалроқ Ўзбекистонда март ойидан бошлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани муносабати билан бир қатор таълим муассасалари вақтинча ёпилгани ёки таълимни масофавий шаклга ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. 1 апрелдан оммавий тадбирларни ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилмоқда.

    Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланади.

    Туркманистон

    Аввалроқ Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида шифокор ва полициячиларни Хитой вакцинаси билан эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, вакцинанинг партияси 6 март куни мамлакатга олиб келинган. Айнан қайси вакцинадан фойдаланилганини аниқлашнинг иложи бўлмаган, чунки препаратнинг номи хитойча ҳарфларда ёзилган.

    Шунингдек, хабарларга кўра, Туркманистон пойтахти Ашхободда аҳолини эмлаш 12 мартдан бошланган. Бунинг учун Туркманистонда рўйхатдан ўтказилмаган Хитой вакцинаси — Vero Cell қўлланилмоқда. Лебап вилоятида эса соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши эмланган.

    29.03.2021, 16:09   Изоҳ (0)   18191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда биринчи марта парламент юқори палатасига сайловлар бўлиб ўтди

    29.03.2021, 15:22

    Никол Пашинян муддатидан аввалги сайловлар ўтказилиши учун апрелда истеъфога чиқишга ваъда берди

    29.03.2021, 12:58

    Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given кемаси саёзликдан чиқарилди

    29.03.2021, 09:31

    Ever Given кемасини беш кундан буён саёзликдан чиқара олишмаяпти. Миср президенти кемадан юкларни туширишга тайёрланишни буюрди

    29.03.2021, 08:52

    Пекинга бир ой ичида иккинчи бор қум бўрони ёпирилди (фото)

    29.03.2021, 07:07

    Саудия Арабистонида иқлим ўзгаришига қарши кураш учун 10 млрд дарахт экилади

    29.03.2021, 06:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.