Ўзига яраша кийиниш услуби ва диди билан бошқа шоу-бизнес вакилларидан ажралиб турадиган хонанда Селин Дионнинг гардеробидаги либослар ва кийимларни мослашига эътибор қаратамиз.
Жинси билан оддий бичимли, шу билан бирга ёрқин бўлган кофта кийинг. Айнан ранг образингиздаги урғу бўлса яна яхши. Янада ўзига хослик истасангиз, аксессуарлардан фойдаланишингиз мумкин.
Шим ва юбка билан кийилган оқ, узун кофта енгил кардиган ўрнини босиши мумкин. Ҳаво ҳарорат тўғри келса ва матоси юпқа бўлмаса, бемалол кўйлак сифатида кийса ҳам бўлади.
Қора кофта билан ёрқинроқ ёки принтли пиджак кийган яхши. Агар шим ёки юбка ноодатийроқ бўлса, блузка ёки устки кийим максимал даражада одми бўлсин. Ёки аксинча, кофта ўзига хос бўлса, шим ёки юбканинг одмироғини танлаганингиз яхши.
Оддий кофта билан образ зерикарли бўлишини истамасангиз уни юбка ичига турли усуллар билан киргизинг.
Рангли костюм-шим кийганда кофтанинг шу рангдагиси, аммо бироз очроқ ёки тўқроғини танланг.
Изоҳ (0)