• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сувайш каналига тиқилиб қолган юк кемаси биринчи марта жойидан бир оз силжитилди

    Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолган ва ҳаракатни тўхтатиб қўйган 400 метрли Ever Given юк кемаси 26 март куни кечқурун ўз жойидан бир оз силжитилган, деб ёзади Meduza.

    Ever Given юк кемасини Сувайш каналидан чиқариб олиш жараёнининг Халқаро космик станциядан кўриниши.

    Ever Given юк кемасини Сувайш каналидан чиқариб олиш жараёнининг Халқаро космик станциядан кўриниши.
    Фото: Twitter / @kudsverchkov

    Кеманинг атрофи қазилиб, 20 минг тоннага яқин қум олиб ташлангач, уни жойидан силжитишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда The Jerusalem Post Мисрдаги манбаларига таяниб маълум қилган.

    The Wall Street Journal газетаси Ever Given улкан контейнер ташувчи кемаси 27 март, шанба куни каналдан чиқарилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Ever Given’ни каналдан чиқариб олиш билан шуғулланаётган SMIT компаниясига эгалик қилувчи Boskalis концерни эса Сувайш канали орқали ҳаракат келаси ҳафта бошида, яъни камида 29 март кунига келиб қайта тикланишини маълум қилди.

    Ever Given кемасини бошқарувчи Evergreen компанияси 26 март куни қутқарувчилар кеманинг бурун қисмини қум ва тупроқдан тозалашда давом этаётганини таъкидлаган эди.

    Канал маъмурияти раҳбари Усама Рабиа матбуот анжуманида маълум қилишича, юк кемасининг саёзликка ўтириб қолишига асосий сабаб шиддатли шамол бўлмаган. Ҳодисага техник хатолик ёки инсон омили сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

    Айни пайтда Сувайш каналига киришда 321 та кемадан иборат навбат йиғилган. Канал маъмурияти маълумотларига кўра, Ever Given кемасидан кемалар мувозанатини сақлаш ва уларда тегишли оғирликни таъминлаш учун қўлланиладиган 9 минг тонна балласт сув олиб ташланган.

    Эслатиб ўтамиз, Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given 24 мартга ўтар кечаси Сувайш каналига тиқилиб қолди. 400 метрлик кемани каналдан олиб чиқиш ҳаракатлари бесамар кетмоқда.

    Кема ушбу канал орқали ҳаракатни бутунлай тўхтатиб қўйди. Дастлаб кемалар қатнайдиган йўлни очишга икки-уч кун кетиши тахмин қилинган эди. Аммо мутахассислар айни пайтда Ever Given’ни саёзликдан чиқариб олишга уринаётган Boskalis компанияси раҳбари Питер Бердовски айтишича, бунга ҳафталаб вақт кетиши мумкин. «Эҳтимол, кемадан контейнерларни, ёқилғи ва сувни олиш, шатакчилардан фойдаланиш ва қумни ювиб юбориш каби бир неча хил усулларни биргаликда қўллашга тўғри келар», — деган у.

    Кейинроқ Ever Given контейнер ташувчи кемаси атрофидаги сув тубини қазиш ишлари бошланди. Сув тубини чуқурлаштириш ишлари махсус кемалар ёрдамида контейнер ташувчи кеманинг ҳар томони бўйлаб олиб борилмоқда. Шунингдек, экскаваторлардан ҳам фойдаланилмоқда, улар кеманинг олд қисмидаги қумни олиб ташламоқда, улкан шатакчи кемалар эса уни каналнинг чуқурроқ қисмига тортиб боришга уринмоқда.

    Кемалар қатнови бўйича Lloyd’s List компанияси ҳисоб-китобларига кўра, Сувайш каналида саёзликка тиқилиб қолган Ever Given контейнер ташувчи кемаси томонидан кемалар йўлининг тўсиб қўйилиши жаҳон савдосига соатига 400 миллион долларга тушмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Сувайш каналига тиқилиб қолган кеманинг қачон чиқариб олиниши мумкинлиги маълум қилинди
    • Интернетда Сувайш каналида тиқилиб қолган кема мемга айланиб кетди
    • Сувайш каналининг тўсилиб қолгани туфайли жаҳон савдоси соатига 400 млн доллар йўқотмоқда
    • Сувайш каналига тиқилиб қолган кема атрофини қазиш бошланди. Канал атрофида катта тирбандлик юзага келган (фото ва видео)

    28.03.2021, 15:36   Изоҳ (0)   35221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезияда черков яқинида икки худкуш ўзини портлатди, 14 киши жабрланди (видео)

    28.03.2021, 13:48

    Мьянмада норозилик намойишлари чоғида бир кунда 100 дан ортиқ одам ўлдирилди. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор

    28.03.2021, 12:33

    Хитой АҚШ ва Канадани уйғурлар туфайли қилинган «хатоларини» тузатишга чақирмоқда

    28.03.2021, 11:32

    Қоҳирада 9 қаватли бино қулаб тушди, 22 киши ҳалок бўлди (фото)

    28.03.2021, 11:11

    Байден Путин ва Цзиньпинни иқлим ўзгаришлари бўйича ўтказиладиган саммитга чорлади

    28.03.2021, 10:31

    Мексикадаги йирик ўрмон ёнғини туфайли мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди (видео)

    28.03.2021, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.