Дўкондаги атир сизга ёққани билан, бу ифор сизга тўғри келишини билдирмайди. Сизга мос бўлмаган атир бош оғриғи ҳамда аллергик реакцияларни келтириб чиқариши, шунингдек, кайфият ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Фото: Cosmopolitan

Вақт ўтса ҳам, буруннинг атир ифорига ўрганмаслиги

Атир сепгандан кейинги 15-20 дақиқада бурун ифорга ўрганиши керак. Йўқса, ифор кишининг ғашига тегиши мумкин.

Аксириш

Атир сепганда тинмай аксириш ундаги қайсидир моддага аллергия борлигини билдиради. Организм билан бундай эксперимент қилиб ўтирмасдан, яхшиси, ушбу атирни бошқа бир одамга совға қилиб юборинг.

Кийиниш услубингизга мос келмаслик

Спорт услубида кийинган қиздан хушбўй гуллар ифори ёки аксинча нозик, аёлларга хос жозибали либос кийган қиздан ўткир ифор таралиши бироз ғалати. Шу сабаб ҳам атир танлаганда кийиниш услубингиз ва борадиган жойингизни инобатга олинг.

Ифорнинг фарқ қилиши

Дўкон пештахталаридаги бир бўлак картондан (тестер) атирнинг ҳақиқий ифори таралмайди. Терига сепилганидан кейингина асл ҳид таралиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам харид қилишдан аввал атирни сепиб,  бироз муддат сайр қилинг. Орадан вақт ўтганидан кейин ҳам ҳиди аввалгидек ёқадиган бўлса, унда бемалол сотиб олсангиз бўлади.

Атир ифорининг йил фаслига тўғри келмаслиги

Денгиз, цитрус ноталарини ўзида мужассам қилган атирлар қишда ёқимсиз бўлиши, ёзда эса гул ифори ғалати туйилиши мумкин. Танлов қилганда шу жиҳатларни ҳам инобатга олинг.

Бошнинг оғриши

Баъзи вақтларда тўғри келмаган атир ифори ҳам бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Агар сизда шундай ҳолат кузатиладиган бўлса, атирингизни ўзгартириб кўриш тавсия қилинади.

Кечга бориб атир ифоридан чарчаш

Куннинг бошида ёқимли туйилган ҳид кечга бориб ёқмай қоладиган бўлса, бу атир сизга тушмаганидан дарак беради. Гап шундаки, мукаммал композиция ҳеч қандай ёқимсиз эмоцияларга сабаб бўлмайди.