Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Сергели туманида автомашина ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро С.Н. ва бошқалар фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситасининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатномани ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Самарқандда фуқарони «аёллар дафтари»га киритиш учун 500 доллар талаб қилган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилгани, Бухоро тумани ҳокимлиги захирасидаги ерни 23,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушлангани ҳамда Избосканда оилавий поликлиника шифокори 200 доллар пора олаётганида ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда