Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 20 март, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

«Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»ни қабул қилди. Учрашув дебютидаёқ мюнхенликлар Альфонсо Дэвиснинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Бироқ қизил карточка мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасига тўсқинлик қила олмади. Роберт Левандовски ҳет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Серж Гнабри муаллиф бўлди.

«Бавария» 61 очко билан мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. «Штутгарт» (36) эса 8-поғонадан жой олган.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

«Боруссия Д» жамоаси «Кёльн» майдонига сафар қилди. Эрлинг Ҳоланд ўйин дебютида дортмундликларни олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар бунга иккита гол билан қайтарди. Ҳоланд баҳс асосий вақтининг сўнгги дақиқасида гол урган ҳолда меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Боруссия Д» 43 очко билан 5-ўринда кетмоқда, «Кёльн» 23 очко тўплаган ҳолда 14-поғонани банд этиб турибди.

Бундеслига

26-тур баҳслари

20 март, шанба

«Бавария» — «Штутгарт» 4:0

Голлар: 1:0 – 17 Левандовски, 2:0 – 22 Гнабри, 3:0 – 23 Левандовски, 4:0 – 39 Левандовски.

«Бавария»: Нойер, Павар, Боатенг, Зюле, Дэвис, Алаба, Горетцка, Мюллер (Хави Мартинес, 83), Левандовски (Шупо-Мотинг, 70), Гнабри (Коман, 60), Сане (Мусиала, 83).

«Штутгарт»: Кобел, Кемпф, Антон, Мавропанос, Соса (Гонсалес, 46), Кастро (Дидави, 76), Эндо (Каразор, 77), Кулибали, Аҳамада (Ферстер, 46), Вамангитука (Климович, 35), Калайжич.

Огоҳлантиришлар: Боатенг (37), Кастро (61), Кемпф (86).

Четлатиш: Дэвис (12).

«Кёльн» — «Боруссия Д» 2:2

Голлар: 0:1 – 3 Ҳоланд, 1:1 – 35, пенальти Дуда, 2:1 – 65 Якобс, 2:2 – 90 Ҳоланд.

«Кёльн»: Ҳорн, Эхизибуэ (Шмиц, 82), Чихос, Хорхе Мере, Каттербах, Якобс, Вольф (Тилманн, 87), Ҳектор (Режбечай, 82), Схири, Дрекслер, Дуда (Ўзжан, 90).

«Боруссия Д»: Ҳиц, Ҳуммелс, Жан, Шулс, Рейна (Рейнер, 66), Азар, Брандт (Мукоко, 46), Доуд (Аканжи, 88), Беллингҳем, Менье (Knaufф, 81), Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Беллингҳем (34), Якобс (90).

«Айнтрахт Ф» — «Унион Берлин» 5:2

Голлар: 1:0 – 2 Андре Сильва, 1:1 – 7 Крузе, 2:1 – 35, автогол Андрих, 3:1 – 39 Костич, 4:1 – 41 Андре Сильва, 4:2 – 45 Крузе, 5:2 – 90 Чендлер.

«Вердер» — «Вольфсбург» 1:2

Голлар: 0:1 – 8, автогол Саржент, 0:2 – 42 Вегорст, 1:2 – 45 Мевалд.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди