Италия футбол ассоциацияси 2019/20 йилги мавсум якунлари бўйича турли номинацияларда ғолиблар номини эълон қилди.
Унга кўра «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Португалиялик ҳужумчи А Сериянинг 2019/20 йилги мавсумида 33 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Қолган номинациялар ғолиблари қуйидагича:
Энг яхши мураббий: Жан Пьер Гасперини («Аталанта»).
Энг яхши жамоа: «Аталанта».
Энг яхши ҳакам: Даниэле Орсато.
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Кристиана Жирелли («Ювентус»).
Мавсумнинг рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («Милан»);
Ҳимоячилар: Робин Гозенс («Аталанта»), Стефан де Врей («Интер»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Тео Эрнандес («Милан»);
Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла («Интер»), Папу Гомес («Аталанта»), Луис Альберто («Лацио»);
Ҳужумчилар: Пауло Дибала («Ювентус»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Криштиану Роналду («Ювентус»).
Изоҳ (0)