Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида «Бунёдкор» 20 март, шанба куни «Андижон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Шаҳбоз Эркинов «қалдирғочлар»нинг дастлабки голини урди. 36-дақиқада мезбонлар Иброҳим Томиванинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди.
63-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 76-дақиқада Усмонали Исмоналиев ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Миржаҳон Мираҳмадов якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
3-тур натижалари ва мусобақа жадвали билан танишинг:
Суперлига
3-тур баҳси
20 март, шанба
«Бунёдкор» — «Андижон» 3:1
Голлар: 1:0 – 13 Эркинов, 2:0 – 63, пенальти Ғиёсов, 2:1 – 76 Исмоналиев, 3:1 – 86 Мираҳмадов.«Бунёдкор»: Равшан Ягудин, Даврон Эргашев, Суннатилла Абдуллажонов (Расул Йўлдошев, 88), Хуршид Ғиёсов (Фаррух Икромов, 81), Лутфулла Тўраев, Одил Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов, 72), Абдулла Абдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Иброҳим Томива.
«Андижон»: Низомиддин Зиёвутдинов, Усмонали Исмоналиев, Иброҳим Отахонов, Мартин Боаки, Камрон Сайдазимов (Абдулҳай Исмоилов, 54), Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Дониёр Абдуманнопов, Пламен Димов, Диёр Раҳимқулов (Фарҳод Соҳибжонов, 87), Муҳаммад Исаев (Дониёр Исмоилов, 46).
Огоҳлантиришлар: Отахонов (22), Эркинов (29), Тўраев (43), Исмоилов (46), Абдураҳмонов (69).
Четлатиш: Томива (37).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)