«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон 2020/21 йилги мавсум сўнгида «Парма»га ўтмоқчи. Бу ҳақда Todo Fichajes хабар қилди.
Манбада қайд этилишича, футболчи фаолиятидаги сўнгги мавсумни жамоанинг асосий дарвозабони сифатида ўтказишни хоҳламоқда.
Буффон фаолиятини айнан «Парма»да бошлаган, 2001 йилда эса уни Турин клуби ўз сафига қўшиб олади. 2018 йилнинг 6 июлида ПСЖга ўтади, бироқ бир йилдан сўнг аниқроғи, 2019 йилнинг 6 июлида яна «Ювентус»га қайтади.
43 ёшли Жанлуижи фаолиятида 926 учрашув ўтказиб, уларда 770 та гол ўтказиб юборган. 416 учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)