Шавкат Мирзиёев 17 март куни «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарор билан 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Мудофаа вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул орган этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки ҳужжат 2020 йил 27 октябрда Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган.
Изоҳ (0)