• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда коронавирус туфайли Наврўз нишонланмайди. Тожикистонда эса ҳамма сайилга чиқади

    Марказий Осиё минтақасида коронавирус инфекциясининг қайтадан авж олиши туфайли карантин чоралари яна кучайтирила бошланди. Пандемия вазиятини инобатга олган ҳолда минтақада баҳорнинг энг йирик тантанаси — Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари чекловлар остида ташкил қилинади, айрим ҳудудларда эса бутунлай бекор қилинади.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 16 март куни мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати сўнгги ойларга нисбатан кескин ортиб, 115 кишида инфекция қайд этилган, шунадан 92 нафари Тошкент шаҳрига тўғри келган.

    Мамлакатда Наврўз шарафига бағишланган тадбирлар фақат очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш, йиғинларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш, ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш шарти билан ўтказилади.

    Шунингдек, инфекциянинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЦР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавфости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

    Қирғизистонда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда мунтазам равишда COVID-19 юқтириш ва касаллик оқибатида ўнлаб ўлим ҳолатлари қайд этилаётганини маълум қилди.

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳар мерияси коронавирус билан касалланиш сони кўпайгани сабабли ҳар йили анъанавий тарзда нишонланадиган Наврўз байрамини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

    «COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Бишкек шаҳар мерияси қошидаги шаҳар эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси Бишкек шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказишни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди», — деб хабар берди ҳокимлик.

    Қозоғистоннинг Нур-Султон ва Олмаота мегаполислари 10 мартдан бошлаб «қизил ҳудуд»га киритилди. Шу муносабат билан Нур-Султонда 21 март, якшанба куни локдаун жорий қилинади. Шу куни савдо марказлари, ёпиқ ноозиқ-овқат бозорлари, ёпиқ спорт объектлари ишламайди. Мамлакатда Наврўз байрамини кенг нишонлаш ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Байрамни дўстлар даврасида ёки хайрия тадбирлари шаклида ташкил этиш тавсия этилади.

    «Дунёдаги ва Қозоғистондаги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, бу йил  Наврўз байрамини имкон қадар онлайн режимда нишонлашни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Тадбирлар анъанавий тарзда ўтказилган тақдирда, чеклов чораларига қатъи риоя қилиш талаб этилади», — деди Қозоғистон Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси.

    Ҳамма сайилга!

    Тожикистонда чекловларни кучайтириш ҳақида ҳеч гап йўқ, аксинча улар олиб ташланмоқда. Бу сафар Наврўз байрами 2020 йилги кенг кўламли театрлаштирилган томошаларсиз ўтказилади. Мамлакат президенти Имомали Раҳмон бу билан байрамни ортиқча сарф-харажатларсиз нишонлашга ишора қилди. Бироқ мамлакатда оммавий сайиллар рад этилмаяпти.

    Душанбедаги бош майдонда Наврўз рамзи бўлган 30 метрлик декорация

    Душанбедаги бош майдонда Наврўз рамзи бўлган 30 метрлик декорация
    Фото: Asia-Plus

    Наврўз арафасида пойтахт билан бирга бошқа шаҳарларда ҳам бош майдонларни безатиш, одамлар учун дам олиш ва ҳордиқ чиқариш масканларини ташкил қилиш ишлари бошланган. Майдонларда ўрнатилган байрамона безаклар ва рамзий миллий экспозициялар аллақачон кўплаб аҳоли ва меҳмонларни жалб қилмоқда.

    Қайд этиш жоизки, Янги йил арафасида Тожикистон ҳукумати айнан оммавий йиғинлар ва инфекция тарқалиши эҳтимолидан хавфсираб, мамлакатнинг шаҳар ва вилоят майдонларида арчаларни безатишни тақиқлаган эди.

    Душанбе, Бохтар ва Хўжандда минглаб одамларни тўплайдиган анъанавий бузқаши, гуштингири кураши, от пойгалари, концерт ва ярмаркалар бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Республика штаби коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича барча қоидалар ва санитария-гигиена меъёрларига риоя қилишни тавсия қилди.

    Тарих такрорланадими?

    Бундан роппа-роса бир йил муқаддам, айни шу пайтда Тожикистон Наврўзни «қучоқ очиб» кутиб олишга тайёргарлик кўраётганди. Ўша пайтда дунёда ва Ўрта Осиё минтақасида коронавирус пандемияси авж олаётгани ва касалликдан ўлим ҳолатлари кўплаб қайд этилаётганига қарамай, республика байрамни нишонлашдан воз кечмади.

    Энг катта Наврўз тантанаси Хўжандда ташкил этилди. 2020 йилнинг 22 март куни »Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги» стадионида бир неча ойлар давомида байрамга қизғин тайёргарлик кўрган 12 мингга яқин мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирокида театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

    Ўшанда коронавирусдан «холи» Тожикистон ЖССТ тавсияларини эътиборсиз қолдирди, ваҳоланки, ташкилот расмийларга оммавий тадбирлардан тийилишни маслаҳат берган ва тадбирлар халқ саломатлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Аммо бутун мамлакат бўйлаб очиқ осмон остида оммавий сайиллар бўлиб ўтди.

    Касалхоналар аста-секин «коронавирус деб топилмаган» беморлар билан тўлдирила бошлаганига қарамай, расмийлар Хитой вируси мамлакатга кирмаганлигини таъкидлашда давом этди.

    МДҲ давлатлари орасида Тожикистон (Туркманистондан ташқари) мамлакатда коронавирус борлигини тан олган сўнгги давлат бўлди. Вирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолатлар 2020 йилнинг 30 апрель куни расман эълон қилинди. Ўша куни 15 кишида инфекция аниқланди: 10 нафари Сўғдда, 5 нафари Душанбеда.

    Оптимистик статистика

    Расмий маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён Тожикистонда 13 308 та инфекция юқтириш ва 90 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ушбу кўрсаткичлар 10 январдан бери ўзгармаган.

    Тожикистон коронавирусни мағлуб этгани тўғрисида давлат раҳбари ўзининг январь ойидаги баёнотида маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазири эса бунга карантиндан воз кечиш туфайли эришилганини таъкидлади.

    Бугунги кунга келиб, Тожикистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ деярли барча чекловлар бекор қилинган, фақат тўйларда меҳмонлар сони чекланган. Кўчаларда ниқоб таққан кишилар деярли учрамайди.

    19.03.2021, 23:27   Изоҳ (0)   39604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея АҚШга «хушомад қилгани» туфайли Малайзия билан дипломатик алоқаларни узди

    19.03.2021, 17:58

    ОАВ: Болгарияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди

    19.03.2021, 15:46

    Байден Путин билан очиқ мулоқот ҳақидаги саволни эътиборсиз қолдирди. Оқ уй АҚШ президенти бандлигини маълум қилди

    19.03.2021, 14:57

    Грузияда AstraZeneca билан эмланган ҳамшира комага тушиб қолди, Франция, Болгария ва Киевда локдаун эълон қилинди, Мексикада қалбаки «Спутник V» аниқланди. Коронах...

    19.03.2021, 13:34

    Европа мамлакатлари AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлади

    19.03.2021, 12:10

    Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб топди. Турли мамлакатлар олимларининг бу борадаги фикрлари фарқланмоқда

    19.03.2021, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.