Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб баҳсларидан ўрин олган сўнгги тўрт ўйин 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

УЕФА матбуот хизмати мазкур ўйинлар якуни бўйича ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Ундан «Челси»нинг тўрт нафар ўйинчиси ўрин олди. «Манчестер Сити»дан уч, «Реал»дан икки, «Аталанта» ва «Бавария»дан эса бир нафардан футболчи рамзий жамоадан жой олди.

ЕЧЛ ҳафта рамзий (фентези) терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Эдуард Менди («Челси»);

Ҳимоячилар: Эмерсон, Сесар Аспиликуэта (иккаласи ҳам «Челси»), Серхио Рамос («Реал»), Жоао Канселу («Манчестер Сити»), Йозуа Киммих («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Ҳаким Зиёш («Челси»), Лука Модрич («Реал»), Илкай Гундўғон, Кевин де Брюйне (иккаласи ҳам «Манчестер Сити»);

Ҳужумчи: Луис Муриэль («Аталанта»).

Мавзуга доир: Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлар эълон қилинди

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди