Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашуви аввалдан режалаштирилгани каби 9 апрель санасида эмас, 7 апрелда бўлиб ўтади, дея хабар қилади ПФЛ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабабли ушбу қарорга келинган. Тошкент клуби 14 апрель санасида мусобақага мезбонлик қилувчи БААга жўнаб кетади. Коронавирус пандемияси давридаги ноқулайликлар ҳисобга олиниб, халқаро майдонда тўп сурадиган жамоага енгиллик яратиб беришга келишилган.
Ушбу қарорга «Навбаҳор» клубининг эътироз билдирмагани таъкидланмоқда.
Суперлига
5-тур баҳси
7 апрель, чоршанба
«Навбаҳор» — «Пахтакор»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)