Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22—30 март кунларида ўтказиладиган йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, Гана терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида ўтказилади. Мазкур баҳс 26 март куни соат 18:00 бошланади.
Миллий терма жамоанинг Ироқ вакилларига қарши ўртоқлик ўйини эса Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 29 март куни соат 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)